Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ўз майдонимизда ҳали БААдан очко олмаганмиз

Баҳо:
+1 | -

Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашуви 5 март куни бўлиб ўтади.

Бирлашган Араб амирликлари Футбол ассоциацияси 1971 йилда ташкил қилинган. 1972 йилдан ФИФА, 1974 йилдан ОФК аъзоси. БАА терма жамоаси 1972 йилдан расмий мусобақаларда қатнашиб келмоқда. Лақаби “лочинлар”. Асосий ранглари оқ ва қизил. Бу терма жамоа 1990 йили Италияда ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган (гуруҳда қолган). 1996 йили Осиё кубогида 2-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон ва БАА шу кунгача 13 марта куч синашишган бўлса, биз фақат 2 марта уларни мағлуб эта олганмиз. Учта ўйиндан дуранг қайд этилган бўлса, 8та ўйинда мағлубиятга учраганмиз. Шу кунгача Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида БАА терма жамоасидан бирор марта очко ола билмаган — 3 ўйин, 3 мағлубият. Мана ўша ўйинлар:

Ўзбекистон - БАА - 2:3. ЖЧ-1998 саралаш. 27.09.1997
Голлар: Николай Ширшов (10), Равшан Бозоров (90) — Зухайр Саид (55), Бахит Саад (65), Аднан ал-Таляний (83)

Ўз уйимиздаги энг аламли мағлубиятлардан бири. Учрашув жуда яхши бошланди. Ширшов ҳисобни очди, 37-дақиқада рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Узоқ вақтдан кейин жароҳатини даволаб майдонга қайтган Миржалол Қосимов 11 метрли зарбани ўз зиммаси олди ва ... гол ура олмади. Орадан 3 дақиқа ўтиб қизиққон Шуҳрат Мақсудов майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда эса ҳамма нарса оёғи осмондан бўлиб кетди. Равшан Бозоровнинг алламбало голи мухлислар кўнглига таскин бера олмаганди. Дарвоқе, ўйин антиқаҳрамонлар Қосимов ва Мақсудов ҳозир терма жамоа бошқарувида. Демак, ўша мағлубият учун алам олишга яхши имконият.

Ўзбекистон - БАА - 0:1. ЖЧ-2002 саралаш ўйини. 22.09.2001
Гол: Муҳаммад Аҳмад Умар (5)

Жанубий Корея ва Японияда ўтган ЖЧ учун бўлиб ўтаётган саралаш босқичида ёмон иштирок этмаётгандик. Аммо БААдан ўз уйимиздан учралган мағлубият барчасини расво қилганди. Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Шундан кейин қолган 85 дақиқа давомида терма жамоамиз рақиб дарвозаси томон йўл топа олмай қийналиб кетганди.

Ўзбекистон - БАА - 0:1. Осиё кубоги-2011 саралаш. 03.03.2010
Гол: Султон ал-Менхалий (90+4)

Бу ўйин ҳам саралаш босқичининг энг сўнгги тури доирасида ўтказилганди. Терма жамоамиз муддатидан аввал қитъа чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлган бўлса-да, мазкур ўйиндаги мағлубият Миржалол Қосимовнинг истеъфосига сабаб бўлганди. Бутун ўйин давомида терма жамоамиз ҳужум ташкил қилган, аммо ўйинга қўшиб берилган компенсация вақтининг тўртинчиси гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлганди. Бу ўйинда дуранг қайд этилса ҳам саралаш гуруҳида 1-ўринда қолардик. Аммо мағлубият  бизни тўплар нисбати туфайли 2-ўринга  тушириб қўйганди. ЖЧ-2010га чиқа олмаганимизни ҳазм қилиб улгурмаган мухлислар учун ушбу мағлубият оғриқли бўлганди.

Манба: www.stadion.uz.

Бир қараганда, БАА терма жамоамиз унчалик кучли саналмаган бўлса-да, бизга мана шундай ноқулай рақиб бўлиб келган. Ушбу қора анъанага чек қўйиш керак. БААга қарши ўйин учун чора топиш керак, назаримизда.

Киритилди: 10:45, 02.03.2014.
Ўқилди: 7063 марта.
Фикрлар: 82 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8764]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2693]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1680]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1651]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1575]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1462]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1291]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1286]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик