Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 0-2 Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Мадрид учун жанг

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатида ҳақиқий жанг мақомидаги ўйинлар у қадар кўп эмас. "Барселона" ва "Реал" ўз рақибларини деярли ҳар бир ўйинда мағлуб этишади. Ушбу мавсумда уларнинг сафига "Атлетико" ҳам қўшилди. Ана шу "Атлетико" бугун "Реал"га қарши мардонавор жанг қилишни мақсад қилган.

Аламзада "Атлетико"
Диего Симеоне шогирдлари ўтган турда "Осасуна"дан қақшатқич зарбани қабул қилиб олишди. "Эл-Садар" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Тибо Куртуа ўз дарвозасидан нақ 3та тўп олиб чиқди. "Атлетико" ушбу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарса, "Реал" билан ўйинда бу ҳолат унга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. "Матрасчилар" ҳозир аламзада ҳолатга тушиб қолишган. "Атлетико"да ўйин, жисмоний ҳолат, айрим футболчиларнинг формаси борасида муаммо бўлиши мумкин, аммо мотивация борасида эмас. Боз устига, яқиндагина "Реал" ўз ҳамшаҳарларини Кубокнинг ярим финалида икки марта мағлуб этди. Симеоне хатолар устида ишлаб, футболчилар ўйин охиригача концентрацияни йўқотишмаса, "Висенте Кальдерон" стадионидаги ўйинда улар ўзларининг ҳақиқий кучларини кўрсатишлари мумкин.

Фантастик "Реал"
"Реал" эса ҳозирги кунга келиб фантастик формага кириб олганини барча кўриб турибди. Улар ҳеч кимни аяб ўтиришмаяпти. "Бечора "Шальке", дейишдан иложимиз йўқ гельзенкирхенликларга нисбатан. Ушбу ўйинга нисбатан (6:1) интернет сайтларидан бирида "гейм, сет, матч" дея сарлавҳа қўйиб, айнан "нуқтасига уришган". "Реал"нинг устунликлари бўлса борки, аммо унинг камчилиги ҳақида фикр юритиш аҳмоқлик.

Мадриднинг ҳақиқий эгаси ким?
Ушбу ўйинда Анчелотти шогирдлари ғалаба қозонишса, Мадриднинг ҳақиқий хўжайини ким эканини исботлашади ва таъқибчиларини 6 очкога ортда қолдира бошлашади. "6 очколик ўйин" деганлари мана шу бўлади аслида. Аммо "Атлетико" биринчи даврада "Сантьяго Бернабеу"дан 3 очко билан қайтган. Демак, уларда рақибни енгиш тажрибаси бор. Улар бу галги ўйинда ҳам ғалаба қозонишса, мавсумнинг қолган қисми учун каттагина "энергия"га эга бўлиб олишади. Акс ҳолда бугундан бошлаб чемпионлик орзуси билан хайрлашишади.

Кўрамиз, кузатамиз. Ўйин соат 21:00да бошланади. Сайтимиз орқали мазкур ўйиндан матнли трансляция уюштиришни режалаштирганмиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:44, 02.03.2014.
Ўқилди: 4789 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.