Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Манчестер Сити» Англия Лига кубогини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" Англия Лига кубоги финалида иродали ғалабага эришди ва учинчи марта совринни ўз музейига олиб кетадиган бўлди.

Кутилмаганда, ўйиннинг 10-дақиқасида "Сандерленд" ҳисобни очди. Фернандиньо ўз жарима майдончаси яқинида тўпни Ларссонга олдириб қўйди. У тўпни дарвозабон майдончасига ўнг қанотдан яқинлашган Боринига узатди. Компани позиция танлашди адашди ва тўпни ўтказиб юборди. Италиялик футболчи дарвозабон Пантилимон билан юирга-бир вазиятга чиқди ва дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди.

Бўлимнинг иккинчи ярмида биринчисига нисбатан қизиқарлироқ ўтди. Томонлар бир нечтадан қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ ҳозирча "қора мушуклар" кичик ҳисобда олдиндан боришмоқда.

Иккинчи бўлимни "шаҳарликлар" жуда кучли бошлашди ва ўйин тақдирини 2 дақиқа ичида ҳал қилиб қўйишди.

Яя Туре ўнг қанотда Сабалетага тўпни узатиб, қайта қабул қилиб олди ва дарҳол 30 метрлардан жуда кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Тўп ғаройиб траектория орқали дарвозанинг юқори чап бурчагига кириб кетди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, Коларов қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳаммадан фаол ўйнаган Самир эса ҳисобни 2:1га етказди.

Ушбу голлардан кейин Пеллегрини шогирдлари ўзларини анча эркин ҳис қила бошладилар. "Сандерленд" эса шокка тушиб қолди ва уларнинг ўйини унчалик қовушмади. Боз устига, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Сити" масалага узил-кесил нуқта қўйди. Яя Туре майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси остонасигача яқинлашиб борди ва тўпни ўнг қанотдан майдончасига кириб бораётган Навасга узатди. Хесус эса 15 метрлар масофадан дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, ҳисобни 3:1га етказди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз тарихида учинчи марта Англия Лига кубогини қўлга киритди.

Англия лига, кубоги, Финал
Манчестер Сити – Сандерленд 3:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 10 Борини, 1:1 – 55 Яя Туре, 2:1 – 56 Насри, 3:1 – 90 Навас.
Манчестер Сити – Пантилимон, Сабалета, Демичелис, Компани, Коларов, Яя Туре, Фернандиньо, Сильва (Хави Гарсия, 77), Насри, Агуэро (Навас, 58), Жеко (Негредо, 87).
Сандерленд – Манноне, Бардсли, Браун, Алонсо, О’Ши, Колбэк, Ки Сон Ен, Кэттермоул (Жаккерини, 77), Ларссон (Ст. Флетчер, 60), Жонсон (Гарднер, 60), Борини.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (82), Негредо (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:50, 02.03.2014.
Ўқилди: 5037 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик