Испания чемпионати 26-туридан ўрин олган «Атлетико» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи якунланди. Ҳозирча 2:1.
Ўйин жуда катта босиб остида кечмоқда. Илк дақиқаларданоқ Хуанфран қўполлик ишлатди ва ўйин қандай кечиши ҳақида барчамизга тушунча берди. Ўйинда ҳисобни «Реал» очди. Анхел Ди Мария қанотдан тўпни эгаллаб олди ва катта тезликда олдинга борди. Унинг дарвоза яқинига узатган тўпига ҳаммадан аввал Бензема улгурди ва ҳисобни очди. Шундан кейин Диего Коста жарима майдонига кириб борди ва Рамос ундан тўпни олиб қўйди. Бутун стадион пенальти талаб қилди, лекин ҳакам ўйин давом этиши кўрсатди. Кўп ўтмай майдон марказида Коста Алонсо билан курашда яна қулади. Бу сафар ҳам ҳакам жим. Биринчи тайм ўрталарига келиб ҳисоб тенглашди.Арда Турондан тўпни қабул қилиб олган Коке жарима майдонига кириб борди ва узоқ бурчакни аниқ нишонга олдии.
Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида Габи фантастик зарбаси билан ҳисобни 2:1га етказди. Унинг 35 метрдан берган зарбасини Лопес қайтара олмади.