Кириш Регистрация
26/05 00:00 Реал Мадрид 0-0 Бетис
26/05 17:00 Хетафе 1-2 Мальорка
26/05 19:00 Нефтчи 1-0 ОКМК
26/05 19:15 Сельта 2-2 Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас 1-1 Алавес
26/05 19:30 Сўғдиёна 4-0 Бунёдкор
26/05 21:00 Аталанта 3-0 Торино
26/05 21:00 Наполи 0-0 Лечче
26/05 23:45 Верона 2-2 Интер
26/05 23:45 Эмполи 2-1 Рома
26/05 23:45 Фрозиноне 0-1 Удинезе
26/05 23:45 Лацио 1-1 Сассуоло
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона

Испания чемпионати. Мадрид дербисида ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати 26-турининг марказий ўйини якунланди. «Атлетико» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилди ва ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Ўйин жуда катта босиб остида кечмоқда. Илк дақиқаларданоқ Хуанфран қўполлик ишлатди ва ўйин қандай кечиши ҳақида барчамизга тушунча берди. Ўйинда ҳисобни «Реал» очди. Анхел Ди Мария қанотдан тўпни эгаллаб олди ва катта тезликда олдинга борди. Унинг дарвоза яқинига узатган тўпига ҳаммадан аввал Бензема улгурди ва ҳисобни очди. Шундан кейин Диего Коста жарима майдонига кириб борди ва Рамос ундан тўпни олиб қўйди. Бутун стадион пенальти талаб қилди, лекин ҳакам ўйин давом этиши кўрсатди. Кўп ўтмай майдон марказида Коста Алонсо билан курашда яна қулади. Бу сафар ҳам ҳакам жим. Биринчи тайм ўрталарига келиб ҳисоб тенглашди.Арда Турондан тўпни қабул қилиб олган Коке жарима майдонига кириб борди ва узоқ бурчакни аниқ нишонга олдии.

Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида Габи фантастик зарбаси билан ҳисобни 2:1га етказди. Унинг 35 метрдан берган зарбасини Лопес қайтара олмади.

Иккинчи бўлим ҳаддан ташқари қизиққонликларга бой бўлди. Майдонда футболдан кўра жанжаллар кўп бўлди. Унга мурабийлар ҳам қўшилиб кетишди. Ўйиннинг катта қисмида «Реал» устунликка эришди ва бунинг самараси охирги дақиқаларда кўринди. Роналду 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. «Реал»нинг навбатдаги ҳужумини Иско ва Модрич ривожлантиришди. Искодан жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Роналду пастки бурчакни аниқ нишонга олди 2:2. Шу тариқа ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Атлетико – Реал Мадрид 2:2
Голлар:
0:1 – 3 Бензема, 1:1 – 28 Коке, 2:1 – 45 Габи, 2:2 – 82 Роналду.
Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, М. Суарес, Габи, Коке, Р. Гарсия, Турон (К. Родригес, 83), Коста.
Реал Мадрид: Диего Лопес, Арбелоа (Карвахаль, 71), Пепе, Рамос, Коэнтрау (Марсело, 59), Алонсо, Модрич, Ди Мария (Иско, 72), Бэйл, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Туран (11), Годин (39), Пепе (39), Коста (64), Арбелоа (67).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:46, 02.03.2014.
Ўқилди: 6101 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.