"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Лондон клубининг "Реал Сосьедад" аъзоси Антуан Гризманнга қизиқаётгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Хабарингиз бўлса, ушбу ўйинчига "Реал" ва "ПСЖ" ва "Ювентус" жамоалари ҳам оғиз солишган.
"Унга қизиқаётганимизга анча бўлди", - дейди француз мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Гризманн Франция терма жамоасига дебют учун чақирув олган. У айни пайтда Ла-лига тўпурарлари рўйҳатида учинчи ўринда бормоқда.