"Атлетик" клуби уй стадиони Испания чемпионатининг жорий мавсумида фоиз ҳисоби бўйича энг кўп мухлис тўплаётган ўйингоҳ бўлмоқда, дея хабар бермоқда Soccersay. "Сан Мамес" стадиони ҳар ўйинда ўртача 95 фоизга тўлмоқда.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини "Реал" эгаллаган. "Сантьяго Бернабеу" (86%) дан сўнг учинчи ўринда "Атлетико" ўйингоҳи "Висенте Кальдерон" (83%) қайд этилган.
"Барселона" ушбу кўрсаткич бўйича бор-йўғи 6-ўринни олган. Каталониялик мухлислар ҳар ўйинда "Камп Ноу"ни ўртача 72%га тўлдиришмоқда (бир ўйинга 71963 мухлис).
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўйингоҳи сиғимини 99787дан 105000тага оширмоқчи.