Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Футзал. Жаҳон рейтингида 20-ўриндамиз

Баҳо:
+-1 | -

Жаҳон футзал жадвали сайти дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 20-ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоамиз ҳисобида 1248 балл қайд этилган. Осиё қитъасида футзалчиларимизни Эрон (6-ўрин), Япония (10) ва Таиланд (16) терма жамоалари ортда қолдиришган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Вьетнамда бўладиган Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари қуйидаги ўринларда қайд этилишган: Япония - 10-ўрин, Қирғизистон - 45-ўрин, Жанубий Корея - 74-ўрин.

Рейтинг жадвалида эса Бразилия 1-ўринга чиқиб олган бўлса, Испания 2-ўринга тушди. Кучли учликни эса Италия якунлаб берган. Шунингдек, Россия ва Португалия термалари бешликка киришган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:35, 04.03.2014.
Ўқилди: 5350 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик