«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг собиқ жамоаси — "Милан"нинг Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида "Атлетико"га қарши ўйинда имкониятлари борасида фикрларини билдириб ўтди.
«Мен Зеедорфга улкан омад тилайман, гарчи бу тўқнашувда «Атлетико» фаворит саналсада. «Милан» жуда катта куч билан ўйнаши лозим. Ўйин шиддатли бўлади. «Атлетико» бор кучини бериб ўйнайди. Улар учун Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқиш — муҳим мақсад. Шу боис ўйиндаги муҳим жуда зўр бўлади. «Милан» ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилиши лозим», – дейди Анчелотти.