Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Олимпия чемпиони болаларга ёрдам бериш учун ўзига совға қилинган қимматбаҳо машинани сотди

Баҳо:
+ | -

Музда нафис учиш бўйиач Дмитрий Соловьев билан жуфтликда Сочи-2014 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Екатерина Боброва ўзига давлатдан совға сифатида берилган Mercedes-Benz машинасини сотишга ва ундан тушган пулни хайрияга сарфлашга қарор қилди. Бу ҳақда Sports.ru хабар бермоқда.

«Пулларни айнан қайси жамғарма ҳисобига ўтказиш борасида бир қарорга келганимиз йўқ. Бу масалани ҳали ота-онам ва синглим билан муҳокама қилишим керак. Эҳтимол, маблағни Константин Хабенский жамғармасига ўтказармиз», – дея маълум қилди Боброва.

Актёр Константин Хабенский томонидан 2008 йилда ташкил этилган хайрия жамғармаси онкология ва бош мия билан боғлиқ бошқа оғир хасталиклардан жабр чекаётган болаларга ёрдам бериб келади.

Маълумот ўрнида, 27 февраль куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси номидан Сочи-2014 Олимпиадасида медалларни қўлга киритган рус спортчиларига Mercedes-Benz йўлтанламасларининг калитларини топширган эди.

Унга кўра, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган спортчиларга қиймати 5,3 миллион рубл (тахминан 323,3 миллион сўм) бўлган Mercedes-Benz GL таснифидаги йўлтанламаслар топширилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:42, 05.03.2014.
Ўқилди: 5918 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.