Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Эртага Сочида Паралимпиада ўйинларига старт берилади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 7-16 март кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида XI қишки Паралимпия ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада 47 давлатдан 1600 нафар спортчи 72 та комплект медаллар учун баҳс юритади. Паралимпия ўйинларида тоғ чанғиси, чанғи пойгаси, слеж-хоккей, биатлон ва керлинг (коляскада) спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

XI қишки Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини Евгений Слепов ва Рамил Гаязовлар ҳимоя қиладилар. Ҳар икки спортчимиз ҳам 2013 йили Голландиянинг Ландграф шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақада Паралимпия ўйинлари йўлланмаларини қўлга киритишган.

Евгений Слепов сноуборд мусобақаларида баҳсларга киришса, Рамил Гаязов тоғ чанғи спорти бўйича ўтказиладиган баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб баҳсларни 13 март куни (Тошкент вақти билан соат 17:15 да) Рамил Гаязов бошлаб беради.14 март куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да Евгений Слепов баҳсларга киришади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси вице-президенти Умиджон Аҳмаджонов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси аъзолари 4 март куни Сочи шаҳрига жўнаб кетишди. Кеча Тошкент вақти билан соат 16:00да Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғини кўтарилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

XI қишки Паралимпия ўйинларининг очилиш тантаналари 7 март куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Ушбу маросимда Давлатимиз байроғини Рамил Гаязов стадион узра олиб ўтади.

Маълумот учун. Рамил Гаязов 1985 йилнинг 1 июнь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таваллуд топган. 2011 йилдан буён тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 08:35, 06.03.2014.
Ўқилди: 3875 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.