Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сервер Жеперовнинг «сардор»лиги

Баҳо:
+ | -

Кечаги ўйин футбол муҳлисларини ҳурсанд қилди дейиш қийин. Айниқса, жамоа сардори — Сервер Жеперовнинг хатти-ҳаракатларини очиғи тушунолмадим. Бош мураббий асосий таркибда Игорь Сергеев ва Воҳид Шодиевни майдонга тушириб, уларнинг бўйдаги устунлигидан фойдаланишни мақсад қилган бўлса керак. Уларнинг баланд бўйлари, айниқса, стандарт вазиятларда бизга ёрдам бериши керак эди. Лекин жамоа сардори Сервер Жеперов тушунарсизроқ хатти-ҳаракатлари билан амалга оширилган бурчак ва жарима тўпларини, юмшоқ қилиб айтганда, «кўкка совурди».

Ҳатто марказий ҳимоячиларгача жарима майдонига етиб келган вақтда ҳам, бурчак тўпларини тўғридан-тўғри дарвозага йўллашга ҳаракат қилаётганини қандай тушуниш мумкин?! Наҳотки мураббий «ҳамма тўпни тўғридан-тўғри дарвозага тепавер!» деб кўрсатма берган бўлса?! Ундай бўлса, бирданига икки баланд бўйли ҳужумчини майдонга туширишдан мақсад нима эди?! Шунчаки Жеперов кўнглига келганини қилаётгандек ёки гол бўлишини истамаётгандек таассурот уйғотди.

Масалан, учрашувнинг 1-бўлимида жамоамиз, БАА жарима майдонига нисбатан ўнгроқ жойдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Айнан Сервер учун чап оёқда жарима майдонига ҳаволатиб пас беришга жуда қулай имконият эди. Ҳамма шуни кутганди. Сервер эса бунинг ўрнига тўпни ўзидан ноқулайроқ позициядаги Муллажоновга оширди. Унга ҳам бирданига оширмади. Аввалига унга оширмоқчидек ишора билан БАА футболчиси эътиборини Муллажоновга жалб қилди. Шундан кейингина тўпни деярли ёпиқ турган Шавкатга оширди. Табиийки, буни олдиндан (Сервер туфайли) сезган араблар, буни қийинчиликсиз бартараф этди. Тўп оширилишини кутиб, жарима майдонига етиб борган футболчилар, ҳафсаласи пир бўлганча ортга қайтди. 80% стандарт вазиятларда шу ҳолат такрорланди. Қизиғи, бирор бир футболчи бунинг учун Жеперовга эътироз ҳам билдирмади.

Захирага олингунига қадар, чап томондан бурчак тўпларини Турсунов амалга оширганди. Самара бермаган бўлса-да, тўғри дарвозага эмас, жарима майдонида турган шерикларига оширишга ҳаракат қилди. Турсунов захирага олингач, чап томондан ҳам (ўзига ноқулай бўлишига қарамай) бурчак тўпларини Жеперов тепа бошлади. Энг қизиғи, бу томондан ҳам тўғри дарвозага йўллашга уриниши бўлди. Эсласангиз, ўйиннинг 80-82-дақиқаларида шундай уриниши туфайли, тўп ҳаводаёқ майдонни тарк этди. Ва навбатдаги бурчак тўпини барбод қилди.

Кузата туриб, бу ўйин «шахсан Жеперовнинг ўзи учун махсус, юзинчи юбилей учрашуви» сифатида уюштирилгандек таасурот уйғотди. Сервер Жеперов — стадионга йиғилган минглаб, экран қаршисида кузатаётган миллионлаб мухлисларни ўйламади. Акс ҳолда ўйин  0:1 якунланиб бораётган пайтда ҳам, шу ишини такрорламаган бўларди. Бу машғулот эмаски, шу тақлид ўзи билганини қилаверса. 1 ёки 2 марта уриниб кўриши мумкиндир. Лекин бутун халқни асабига тегиб бу одатни такрорлайверишини нима деб изоҳлашга ҳам ҳайронман.

Жамоа сардорининг аҳволи шу бўлса, овора бўлиб, жарима майдонига бориб, келаётган футболчилардан нима кутиш мумкин?

Дилшод Нурматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:22, 06.03.2014.
Ўқилди: 9002 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.