Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Челси» «Тоттенхэм» тўсиғидан талафотсиз ўтди

Баҳо:
+ | -

"Челси" Англия Премьер-лигасининг навбатдаги туридан ҳам талофатсиз ўтиб олди. Аммо ўйиннинг биринчи бўлими боришига қараб, "Тоттенхэм" Моуриньо шогирдларидан очко тортиб олишини ҳам тахмин қилиш мумкин эди.

Учрашувнинг илк дақиқаларида Азарда юзага келган вазиятни инобатга олмаганда, "аристократлар" ва "шпорлар" ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими асосан тактик курашлар остида бўлди. Ҳар иккала жамоа таваккал қилмади ва биринчи навбатда эҳтиёткорликни асосий планда ушлаб туришди.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасидаги биргина хато эса "Тоттенхэм"нинг барча режаларини парча-парча қилиб юборди. Ян Вертонген мудофаа чизиғида тўпни дарвозабонга узатиш мақсадида Самуэль Это'Ога совға қилиб юборди. "Қария" Это'О эса дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, ҳисобни очди. Камерунлик ҳужумчи ўз голини "чол"часига нишонлаб, унинг ёшига нисбатан шубҳа билдирганларнинг устидан кулди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб эса бош ҳакам ҳам "кўклар"нинг ғалабаси кафолатланишига ўз ҳиссасини қўшиб юборди. Бу сафар "Тоттенхэм" футболчиси Юнус Қобул ўз жарима майдончаси ичида Это'Они ортидан йиқитди. Ҳакам пенальти белгилаш билан бирга Қобулни майдондан четлатди. Назаримизда, бу вазият сариқ карточкага тортарди холос. Азар эса пенальтидан хатога йўл қўймади. Биринчи бўлимда ўйиннинг қандай якунланишини тахмин қилиш қийин бўлиб турган бўлса, 60-дақиқадаёқ барча масала ҳал бўлди. "Тоттенхэм" футболчининг шашти тушиб кетди ва ўйин сўнгги 2та қўпол оқибатида Демба Ба 2та гол уриб, ҳисобни бутунлай йирик кўринишга келтириб қўйди.

"Челси" пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлса, "Тоттенхэм" "МЮ"нинг ўзига яқинлашишига имкон яратди.

АПЛ, 29-тур
Челси – Тоттенхэм 4:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 56 Это′О, 2:0 – 60, пенальти Э. Азар, 3:0 – 88 Д.Ба, 4:0 – 89 Д.Ба.
Челси – Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Лэмпард (Оскар, 46), Рамирес, Шюррле (Виллиан, 66), Э. Азар, Торрес.
Тоттенхэм – Льорис, Нотон, М. Доусон (Фрайерс, 72), Кабуль, Вертонген, Сандро, Бенталеб, Уокер, Сигурдссон (Паулиньо, 61), Леннон, Адебайор.
Огоҳлантиришлар: Бенталеб (9), Лэмпард (40), Нотон (53), Сандро (54), Аспиликуэта (86).
Четлатиш: Қобул (59).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:21, 09.03.2014.
Ўқилди: 6026 марта.
Фикрлар: 60 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10264]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5795]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4174]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2486]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1869]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1862]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1735]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1534]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1430]

"Реал"нинг "Бавария"га қарши қайдномаси маълум [1268]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик