«Челси» ярим ҳимоячиси Френк Лэмпард кеча бўлиб ўтган «Тоттенҳэм»га қарши учрашувда бир тайм майдонда ҳаракат қилди.
Бу футболчининг премьер лига доирасидаги 573-ўйини бўлди. Лэмпард бу борада Дэвид Жеймсдан ўзиб кетди ва АПЛ тарихида энг кўп ўйинда майдонга тушган иккинчи футболчига айланди. Фақатгина Райан Гиггзгина ундан кўпроқ ўйинда майдонга тушган.