Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Манчестер Сити» Англия кубогини тарк этди

Баҳо:
+1 | -

Яқиндагина Англия Лига кубогини боши узра баланд кўтарган "Манчестер Сити" Туманли Альбиондаги иккинчи кубок - Англия кубоги мусобақасининг чорак финалида мағлубиятга учратди. Ўтган йили Англия Лига кубоги финалида "Сити"ни мағлуб этган "Уиган" бу сафар "шаҳарликлар"ни Англия кубогидан чиқариб юборишди.

Пеллегрини "Барселона"га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси олдидан бўлиб ўтган мазкур ўйинда асосий таркибни майдонга туширди. Шунга қарамай, улар рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 2та тўп олиб чиқишди.

Шу тариқа "Манчестер Сити" мавсумда "требл" (3та мусобақада ғолиб чиқиш) қила олмайдиган бўлди. Улар энди Англия чемпионлиги учун курашни давом эттиришади. Шунингдек, чоршанба куни "Барселона" билан ўйинда чорак финалга чиқишга ҳаракат қилишади.

Англия кубогининг ярим финалига "Арсенал", "Шеффилд Юнайтед", "Халл Сити" ва "Уиган" жамоалари чиқишди.

Англия кубоги, 1/4 финал
Шеффилд Юнайтед – Чарльтон 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 65 Флинн, 2:0 – 67 Брэйфорд.

Халл Сити – Сандерленд 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 68 Керт. Дэвис, 2:0 – 72 Мейлер, 3:0 – 77 Фрайатт.
Халл – Макгрегор, Росеньор, Керт. Дэвис, Честер, Фигероа, Хаддлстоун, Мейлер, Алуко (Корен, 67), Аль-Мухаммади (Куинн, 81), Сагбо (Бойд, 58), Фрайатт.
Сандерленд – Устари, Бардсли, Верхини, О’Ши, Джаккерини (Джонсон, 67), Ларссон, Кэттермоул, Колбэк, Доссена, Скокко (Борини, 67), Ст. Флетчер.

Манчестер Сити – Уиган 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 27, пенальти Жорди Гомес, 0:2 – 47 Перч, 1:2 – 68 Насри.
Манчестер Сити – Пантилимон, Ричардс, Демичелис, Лескотт, Клиши, Яя Туре (Сильва, 53), Хави Гарсия, Навас (Джеко, 53), Насри, Агуэро, Негредо (Милнер, 53).
Уиган – Карсон, Перч, Крэйни, Рамис, Бойс, Жорди Гомес, Макикран (Эспиноза, 66), Макартур, Кр. Маккэнн (Барнетт, 46), К. Макманаман (Макклейн, 58), Фортюне.
Огоҳлантиришлар: Насри (34), Яя Туре (48), Барнетт (69), Милнер (77), Карсон (84), Жеко (85), Эспиноза (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:05, 09.03.2014.
Ўқилди: 4845 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.