Эртага пойтахитимиздаги «Пахтакор» марказий стадионида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг «Бунёдкор» ҳамда Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоалари ўртасидаги ўйини бўлиб ўтади. Шу муносабат билан «Пахтакор» стадионининг конференциялар залида ОАВ учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Аввало «Ал-Жаиш» бош мураббийи Набил Малул журналистларнинг саволларига жавоб берди.
— Шубҳасиз, жуда қийин ўйин бўлади, лекин биз очко учун ўйнаймиз. Биринчи ўйиндаги дурангдан кейин бизга ғалаба жуда ҳам керак. Бунинг учун бизда сабаблар етарли, энг асосийси, футболчилар ўз ишларини қилишлари керак. Рақиб жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Уларнинг расмий ўйинларда ҳали майдонга тушишмагани ҳеч нимани англатмайди. Улар ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди.
Сауд ал-Хатир: — Тўғри, эртага қийин ўйин бўлади. Ўйинга тайёрмиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Уйга уч очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз.
— Сиз «Насаф»ни мағлуб этдингиз. нима деб ўйлайсиз, икки жамоанинг қандайдир фарқ борми?
— «Бунёдкор»нинг чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинини кўрдик. Бундан ташқари уларнинг ўртоқлик ўйинларини кузатдик. Икки жамоа ўртасида катта фарқ йўқ. Биз «Насаф»ни йирик ҳисобда ғалаба қозонганимизни таъкидламоқчиман, ўша ўйинда биз жуда яхши ўйнадик. «Бунёдкор» «Насаф»дан фарқ қилувчи ўйин кўрсатиши аниқ.
— Қатар юлдузлар лигасидаги олтита мағлубиятни нима билан ифодалайсиз? Сеул Ки Хо ўйнайдими?
— Ҳар бир жамоа мағлубиятга учрайди. Умуман олганда бу нормал ҳолат. Мавсумни стартида ёмон ҳаракат қилдик. Кейинчалик шукрки, яхши натижаларни қайд этдик. Ундан кейин олтида ўйинда ғалаба қозондик. Чемпионлар лигаси саралашида ҳам иккита ғалаба қозондик. Кореялик футболчи ҳам майдонга тушиши мумкин.
— «Бунёдкор»нинг қайси футболчисидан хавфсираяпсиз?
— Айнан бир футболчидан қўрқиш керак эмас. Менга қолса жамоавий ўйин хавфли. Рақибимиз сафида яхши футболчилар бор. Масалан, Карлос Кото ва Сардор Рашидов. Рақибнинг қанотлари жуда кучли.
— «Бунёдкор»ни Осиёнинг кучли жамоаларидан бири деб ҳисоблайсизми? Уларни Европанинг қайси жамоасига ўхшатасиз?
— Биз Европа футболидан узоқмиз. Шунинг учун қайсидир жамоага ўхшата олмайман. Жамоа кучли эканини ўйинлар орқали кўрдик. Жамоанинг катта тажримага эга эканини кўриниб турибди.