"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал"га қарши кечган Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иккинчи ўйиндан кейин бизда икки голли устунлик бор эди. "Арсенал" жавоб ўйинига тайёрланиб, қарши ҳужумларда ўйнашга қарор қилди. Биз ўз хатоларимиз сонини минимумгача қисқартира олардик. Умуман, жамоамнинг ўйинидан тўлиқ қониқдим.
Биз юқори савияда ўйиб кўрсатиб кейинги босқичга чиқдик. "Арсенал" ўйиннинг илк саккиз дақиқасидагина устун кўринди холос, бутун қолган вақт давомида биз кучлироқ ўйнадик. Бугун рақибда биринчи бўлимда бирорта ҳам вазият бўлмади ва шундан кейиноқ вазифа уддаланиб бўлинганди.
Ўйинни ўз қўлимизга олиб, рақибга қарши ҳужумлар учун имкон бермасликка ҳаракат қилдик. "Арсенал" ҳимояга жуда катта эътибо р берди. Вазиятни тўлиқ биз назорат қилдик. Рақиб биттагина гол уришдан бошқа ҳеч қандай вазият яратгани йўқ.
"Бавария" асосий таркибининг энг яхши кўринишини ажратиб бўлмайди. Мюллер, Кроос, Писарро, Рафинья - уларнинг барчаси майдонга тушишга ҳақли ўйинчилар. Уларни ҳар куни кузатиб бораман ва кўряпманки, улар қаттиқ ишлашяпти. Ушбу ўйинчилардан кимнидир таркибдан тушириб қолдириш жуда қийин, аммо биз аниқ бир ўйин нуқтайи назаридан келиб чиқиб шундай қилишимизга тўғри келади. Агар бошқа таркиб танлаганимда, сиз яна бошқа ўйинчиларни нега олмаганимни сўрардингиз. Барчаси тактикага боғлиқ. Сафардаги ўйинимизни таҳлил қилиб, керакли ўйинчиларни танладим. Таркибимизга гап йўқ", - деди Гвардиола.