Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Виктор Расков: "Андижон" учун иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоаси жорий мавсумда ўз сафига уч нафар легионерни қўшиб олди. Молдавиялик Алексей Касьян икки йиллик танаффусдан сўнг “Андижон”га қайтган бўлса, украиналик Сергей Даценко ва Виктор Расков ҳам бу йил жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. “Андижон” жамоаси ўз қароргоҳига қайтганидан сўнг Расков билан суҳбатлашдик.

- Виктор, “Андижон” варианти қандай пайдо бўлди?
- Ўтган мавсум якунлангач эркин ўйинчига айлангандим. Менга агентлар қўнғироқ қилиб Ўзбекистондан таклиф борлигини айтишди. Бунга рад жавобини бермадим ва “Андижон” сафига қўшилдим.

- Сўнгги клубингиз “Авангард”миди?
- Ҳа, лекин бу жамоада икки-уч ой ўйнадим холос. Умуман олганда охирги икки йилдан бери Харьковнинг “Гелиос” клубида тўп суриб келаётгандим.

- “Андижон” тўғрисида нима дейсиз? Жамоа сизни қандай қабул қилди?
- Ҳозирча янги жамоам тўғрисида кўп нарса билмайман. Таркибга қўшилганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо аҳил жамоа эканлиги кўриниб турибди. Футболчиларчилар билан дўстлашиб олдим.

- Ҳамюртингиз Даценконинг борлиги ҳам сизга қўл келаётгандир?
- Албатта, бу менга катта плюс бўлмоқда. Сергей аввал ҳам Ўзбекистонда ўйнаган. Янги муҳитга мослашишимга у ҳам ёрдам бермоқда.

- Бош мураббий ҳақида фикрингиз қандай?
- Мураббий тўғрисида яхши фикрларни билдиришим мумкин. Машғулотларда биздан нима хоҳлаётганини тушунтирмоқда. Мураббий барқарор жамоани шакллантиришга ҳаракат қиляпти.

- “Андижон”га қандай мақсадда келдингиз?
- Мақсадларим юқори албатта. Биринчи навбатда жамоамиз яхши ўйинлар кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишини хоҳлайман. Мен ҳужумчиман ва “Андижон” учун кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:14, 12.03.2014.
Ўқилди: 3455 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.