Англия терма жамоаси ҳамда «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер кеча бўлиб ўтган «Манчестер Сити» ҳамда «Барселона» жамоалари ўйинидан кейин Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
«Мессининг оёғи жуда тез ҳаракат қилади. Унинг ўйинларини кўриб, ўзимнинг қанчалик ёмон футболчи бўлганимни ҳис қилдим. Тўғрисини айтаман, Мессининг кечаги ўйинда амалга оширган дриблингларини бутун фаолиятим давомида қила олмаганман»,- деб ёзади Линекер твиттер саҳифасида.
Линекер «Барселона»да 1986-89 йилларда ҳаракат қилган ва Испания чемпионатида 103 ўйинда қатнашиб, 42та гол урган.