«Реал» ярим ҳмоячиси Гарет Бэйл ушбу мавсумдаги барча турнирларда ғалаба қозониш ниятида эканини таъкидлаб ўтди.
«Биз ҳамон учта мусобақада иштирок этяпмиз. Бизда барча мусобақада ғалаба қозониш имконияти бор. Лекин биз қадамба-қадам, ўйинда-ўйинга ҳаракат қиляпмиз.
Албатта, биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилганмиз. Лекин биз барча босқичлардан ўтишимиз керак. Ана ўшанда, омад бизга кулиб боқса, узоқ кутилган Чемпионлар лигасининг ўнинчи кубогини ютишимиз мумкин. Ушбу мусобақада кучли жамоалар қолди. Шунинг учун уларнинг орасида қайсидир жамоани фаворит деб айта олмайман», – дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида «Реал» сафарда«Шальке-04»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (6:1). Жавоб баҳси эса 18 март куни Мадридда бўлиб ўтади.