Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Дам олиш кунларидаги еврофутбол анонси

Баҳо:
+ | -

"Рома" 1994 йилги антирекордини такрорлаши мумкин, "МЮ" АПЛда ҳеч қачон бунчалик кам, "Ливерпуль" эса бунчалик кўп очко тўпламаганди. Шу каби эътиборли фактлар билан кўҳна қитьада дам олиш кунларининг марказий баҳсларига назар ташлаймиз.

Бугун, 00:00. "МАЛАГА" - "РЕАЛ"
- "Реал" ўтган мавсум Андалусия жамоаларига қарши сафардаги барча тўрт ўйинда ҳам мағлубиятга учраганди. Бу мавсум эса ушбу вилоят жамоаларини 3 марта мағлуб этди.

- "Реал" 29 расмий ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти: 25 дуранг, 5 дуранг.

- Роналду "Реал" сафида урилган голлар сони бўйича Ференц Пушкашга етиб олиш учун (242 гол) учта гол уриши керак. Венгер ҳужумчиси "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйҳатида тўртинчи бўлиб турибди.

- Роналду "Малага" дарвозасига 12та гол урган. У бундан ортиқроқ фақат "Севилья" (15) ва "Хетафе" (13) жамоалари дарвозасини ишғол этган.

- Ҳозирча Карим Бензема захира ўриндиғида ўтирганида "Реал" чемпионатда 65та гол урди. Бу мадридликлар футболчилар орасида энг юқори кўрсаткичдир. Бошқа томондан, Диего Лопес майдонда бўлган вақтларда "Реал" жами 76та гол урди.

- Мураббийлар Карло Анчелотти ва Бернд Шустер бир-бирларига қарши майдонда ҳам кураш олиб боришган. 1988\89 йиллар мавсумида "Милан" "Реал"ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирган ва ўшанда мадридликлар дарвозасига киритилган голлардан бирига Анчелотти муаллифлик қилган.

Эртага, 18:30. "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "ЛИВЕРПУЛЬ"
- Англия олий дивизиони шу каби ўйинларнинг 78тасига гувоҳ бўлган. Яъни "МЮ" мезбонлигида ўтган учрашувлардан 38тасида мезбонлар, 15тасида меҳмонлар ғалаба қозонишган, 25 ўйинда кучлар тенг келган.

- "Ливерпуль" "МЮ"га қарши чемпионатдаги сўнгги 11 ўйинда гол уришнинг уддасидан чиқмоқда.

- Стивен Жеррард ва Робби Фаулер ушбу жамоалар қарама-қаршилигида энг кўп гол урган футболчилардир. Уларнинг ҳисобида 6тадан гол бор.

- "МЮ" 28 ўйиндан сўнг 48 очкога эга. Бу "қизил иблислар"нинг Англия олий дивизиони Премьер-лига деб атала бошланганидан буён (1992\93) қайд этган энг ёмон натижасидир.

- "Ливерпуль" эса шунча ўйинда 59 очко йиғди ва Премьер-лига тарихидаги жамоанинг энг юқори шахсий кўрсаткичи бўлди.

- "Ливерпуль" чемпионат доирасидаги сўнгги 4 ўйинининг ҳар бирида уч ёки ундан ортиқ гол уриб келмоқда!

Эртага, 21:00. "ТОТТЕНҲЭМ" - "АРСЕНАЛ"
- Ушбу ўйин 76-марта ўтказилмоқда: 23 ғалаба "Арсенал"да, дуранглар сони 22та, "Тоттенҳэм" ғалабалари 31та.

- Биринчи даврада "Арсенал" "Тоттенҳэм"ни 1:0 ҳисобида енгганди. Арсен Венгер жамоасида 2007\08 йиллар мавсумидан буён илк марта ушбу рақибини бир мавсумда икки бор мағлуб этиш имконияти бор.

- Эммануэль Адебайор - ушбу жуфтлик баҳсларида энг яхши тўпурар футболчи. Унинг ҳисобида 8та гол бор.

- "Тоттенҳэм" чемпионатдаги охирги 4 ўйинида атиги 1та гол урди.

- Фақат "Ливерпуль" ўйинчиларигина АПЛнинг ушбу мавсумида "Арсенал"даги ҳамкасбларидан кўпроқ бош билан гол уришган: "Ливерпуль" 11та, "Арсенал" эса 10та голини шу тарзда киритди.

- "Арсенал" рақибга ютқазган тақдирда чемпионатдаги кетма-кет учинчи сафар ўйинини бой берган бўлади. Охирги марта "тўпчилар" рақиблар майдонида уч ўйинни бой бергани 2011 йилнинг 28 августидан 2 октябргача бўлган вақтда кузатилганди.

Эртага, 01:00. "РОМА" - "УДИНЕЗЕ"
- "Рома" ўз майдонидаги охирги 14 ўйинда мағлубиятга учрамади. Охирги омадсизлик 2013 йилнинг 7 май куни "Кьево"га қарши ўйин бўлганди (0:1).

- "Рома" "А" сериясининг сўнгги беш уй учрашувида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

- "Рома" 1994 йил феврал-март ойларидан буён илк марта кетма-кет учинчи чемпионат ўйинида майдонни голсиз тарк этиши мумкин.

- Франчеко Тотти 2002\03 йиллар мавсумидан "Рома" учун 168та гол урган. Жамоанинг эртанги рақиби таркибида эса Ди Наталенинг кўрсаткичи уникидан битта кам - 167та.

- "А" сериясидаги дебютидан бошлаб Ди Натале 185та гол урган. Ушбу кўрсаткич мана шу давр футболчилари орасидаги энг яхши натижадир. Иккинчи ўринда Тотти бормоқда (168 гол).

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 10:20, 15.03.2014.
Ўқилди: 4737 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.