Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси «Навбаҳор» меҳмони бўлган ҳолда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иван Нагаевнинг ягона голи жамоага илк ғалабани тақдим қилди.
Ўйинни «Локо» ҳужумлар билан бошлади. Дастлабки дақиқалардан Иван Нагаев жуда фаол ўйнади. Унинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Биринчи бўлим якунга яқин «Локомотив» ҳужумчиси Иван Нагаев ҳисобни очди. Карпенко жарима зарбасини амалга оширди ва Иван тўпни боши билан дарвозага йўллади. «Навбаҳор» футболчилар тайм тугади деб ўйлаб бўшашиб қолишди ва гол ўтказиб юборишди. Биринчи бўлим шу натижа билан якунланди. Иккинчи бўлимда наманганликлар бироз фаоллашишди. Тайм бошида Мансур Саидовга муғомбирлик учун сариқ карточка кўрсатилди. Иккинчи бўлимда «Локо» жуда кўп ҳужум қилди. Ўйин тугашига яқин Фарҳод Тожиев бўш дарвозага гол ура олмади. Шу тариқа Иван Нагаевнинг голи «Локо»га биринчи ғалабани тақдим қилди.
ОЛИЙ ЛИГА, 1-ТУР
15:30. НАВБАҲОР - ЛОКОМОТИВ - 0:1
Гол: Иван Нагаев (45+1)
Навбаҳор: Дониёр Усмонов, Шукур Пўлатов, Раҳматулло Бердимуродов (Отабек Валижонов 79), Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Илҳом Бойдедаев (Шаҳбоз Эркинов 67), Алишер Маҳмудов (Азим Аҳмедов 46), Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Тоҳир Шамсиддинов, Юрий Рижко.
Локомотив: Игнатий Нестров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобурбек Йўлдошев, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Андрей Кожокари (Дилшод Жабборов 69), Лутфулло Тўраев, Иброҳим Раҳимов, Вячеслав Шевченко, Иван Нагаев (Фарҳод Тожиев 80).
Огоҳлантиришлар: Шукурали Пўлатов (47), Мансур Саидов (56), Тоҳир Шамсиддинов (60) — Жасур Ҳасанов (81)