Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Самвел Бабаян: «Ҳақли ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етганидан сўнг иккала жамоа мураббийлари ўртасида матубот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманинг дастлабки қисмида меҳмонлардан жамоа менеджери Самвел Бабаян иштирок этди.

- Аввало мухлисларни бошланган янги мавсум билан табриклайман. Буни ишқибозлар анчадан бери кутишаётганди ва футболни соғиниб қолишганди. Айниқса, андижонлик ишқибозларни айтишим мумкин. Андижонликлар футболни жуда яхши кўришади. Ўйинга келсак, майдоннинг ҳолати бемалол тўп суришга ҳалақит берди. Шунга қарамай, ўз ўйинимиз намойиш этиб вазиятларни юзага келтириб тўпни назорат қила олдик. Ўйинга мос натижа бўлди деб айта оламан. “Андижон” ҳақида илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Жамоа биринчи лигадан чиққани боис ҳар қандай рақиб учун “чақилмас ёнғоқ” ҳисобланади. Ўйлайманки, “Андижон” жамоаси мухлисларини ҳал кўп хурсанд қила олади.

Мавсумга пухта тайёргарлик кўрдик ва хориж йиғинларида кучли рақиблар билан куч синашдик. “Пахтакор” ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўяди. Бу йилги мақсадларимиз ҳам шундай.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 20:22, 15.03.2014.
Ўқилди: 3783 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.