Учрашувдан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббий А.Хомяков қатнашди.
— Биз бу ерга келаётганимизда, олдинда осон бўлмаган ўйин кутаётганини сезгандик. Биринчи турда ҳар доим майдон эгалари ғалаба қозонишга ҳаракат қилишлари аниқ эди. Биринчи бўлимда биз ўйин тизигини йўқотиб қўйдик. Рақиб эса бир қатор вазиятлар ташкиллаштиришга эришди. Майдонга мослашишимиз қийинроқ бўлди. Шунинг учун шогирдларим эътиборларини кўпроқ ҳимояга қаратишди. Бугун жуда ҳам жанговор ва қизиқарли ўйин бўлди. Ўйин менга кўпроқ “боксчилар жанги”ни эслатиб юборди. Ҳар иккала жамоа томонидан ташкиллаштирилган ҳужумлар, дарвоза томон берилган зарбалар, қулай вазиятларни айтмайсизми. Бироқ учрашув 1:1 кўринишида интиҳо топди.
— Жамоа Зоминга қандай мақсадда ташриф буюрганди?
— Ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни хоҳлайди. Мен шогирдларимга ким, қайси чизиқ ва жойларда ҳаракат қилишларини тушунтирганимдан сўнг улардан сўрагандим: “Кимгадир унга бераётган кўрсатмаларим маъқул келмай қолмадими?”. Ҳамма, бутун жамоа фақат ва фақт ғалаба учун ташриф буюргандик.
— Бугун ҳар иккала жамоа томонидан киритилган голларнинг бекор қилинганлигини қандай изоҳлайсиз?
— Ман ҳозир бу вазиятлар масаласида жавоб беришга қийналаман. Видеотасмани қайта кўриб ўрганиб чиққанимиздан сўнггина бирон нарса дейишим мумкин.