Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Даврон Файзиев: «Футболда кўпроқ голлар бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи бўлимида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

— Бугунги ўйин тенг курашлар остида бошланди. “Машъал” жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб, таҳлил қилиб ўрганиб чиққан эдик. “Машъал” анчагина яхши шаклланган жамоа. Улар бежизга олий лигага йўлланмани қўлга киритмаган. Биз бугунги ўйингача яхши тайёргарлик кўрдик. Тўғри баъзи муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Муаммо ҳаммада бор. Улар вақти соати билан ўз ечимини топади. Менимча бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Шогирдларим кўрсатган ўйиндан 70-80 фоизга кўнглим тўлди. Лекин натижадан эмас. Негаки, ҳеч қайси мураббий ўз уйида дуранг ўйнашни ёки мағлуб бўлишни сира ҳам хоҳламайди.Хавфли вазиятлар ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибга нисбатан бизда кўплаб вазиятлар ташкиллаштирдик.

— Жамоага янги қўшилган футболчиларнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатлари сизни қониқтирдими?
— Уларнинг ҳаракатини мухлислар, мутахассислар учрашув давомида кузатиб боришди. Мен уларга баҳо бера олмайман. Бир нарсани айта оламан: агар мен бу янги футболчиларга ишончим бўлмаганда жамоада олиб қолмаган бўлардим.

— Бугун иккинчи бўлимда бир нарса кўзга ташланди: футболчилар кўп вазиятларда сўнгги қарорни қабул қилишда иккиланиб қолишмоқда.
— Ҳа, буни ўзим ҳам кузатдим. Бунга сабаб, бизда яққол лидер йўқ. Ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи йўқ. Жамоамиз асосан ёшлардан таркиб топган. Биз асосан бор эътиборимизни жамоавий ўйинга қаратмоқдамиз. Керакли вазиятларда, ўйин давомида футболчиларга ўзим кўрсатмалар бериб бораяпман.

— Ушбу мавсумда қандай ўйин услубини қўлламоқчисиз?
— Биз кўпроқ 4-3-3 тактикасида тўп сурамиз. Бу мухлисбоп ўйин кўрсата олишимизга ёрдам беради. Футболда кўпроқ голлар бўлиши керак. Менга кўпроқ шундай йўналиш ёқади. Мен ҳар доим ўз шогирдларим ўйин давомида жароҳат олгудай бўлсалар, вақтни чўзмай, тезроқ туриб ҳаракат қилишларини уқтираман. Футболчилар ўзлари кўрсатган ўйинидан учрашувлардан сўнг роҳатланишларини хоҳлайман. Мен фақат ҳужумкор ва очиқ футболни ёқтираман.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 00:14, 16.03.2014.
Ўқилди: 3492 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.