Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛ. «Ливерпуль» «Олд Траффорд»дан йирик ғалаба билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" сардори Стивер Жеррард белгиланган 3та пенальтининг 2тасини голга айлантирди, Суарес битта гол урди ва "мерсисайдликлар"га "Олд Траффорд"дан 3 очко билан қайтишди.

Учрашув бош ҳаками Марк Клатенбург мезбонлар дарвозасига 2та пенальти белгилашдан тортинмади. Дастлаб Суарес тўпни "МЮ" футболчиси Рафаэль ёнидан олиб ўтаётганида, ҳимоячи тўпни қўли билан қайтариб қолди. Иккинчи вазиятда эса Жонс жарима майдончаси ичида тўп учун курашда Алленга нисбатан секинроқ ҳаракат қилди ва ҳужумчини ортидан итариб йиқитди. Ҳар иккала пенальтини Жерард битта томонга — биттасини баландлатиб, биттасини ерлатиб, дарвозага тўрига жойлади.

Дарвоқе, Жеррард учинчи пенальтини ҳам голга айлантириши мумкин эди. Неманья Видич ўзидан ўтиб кетаётган "Ливерпуль" ҳужумчиси Старриж оёғи остига ташланди. Вазият такроран намойиш қилинганда контакт борга ўхшади, аммо Даниэль пенальти ишлаш учун ҳаракат қилганга ҳам ўхшади. Ушбу вазият учун Видичга сариқ карточка кўрсатилди. Бу унинг ўйиндаги иккинчи сариқ карточкаси бўлди ва Неманья майдонни эрта тарк этди. Пенальтини эса "СтивиЖи" бу сафар тўпни қарама-қарши бурчакка ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ўйинни юқори савияда ўтказган Луис Суарес баҳс тугашига 6 дақиқа қолганида дарвозабон билан юзма-юз қолди ва ўз имкониятидан оқилона фойдалана олди (2 дақиқа олдин шунга ўхшаш вазиятдан гол ура олмаган эди).

Тан олиш керак, "Манчестер Юнайтед" яхши ўйин намойиш қила олмади. Бу кеча "Ливерпуль" ғалабага кўпроқ интилди, курашди. Натижада ливерпулликлар чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлишди. "МЮ" эса еврокубоклар учун курашиш имкониятини янада пасайтирди.

АПЛ, 30-тур
Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 0:3 (0:1)
Голлар: 0:1 – 34, пенальти Жеррард, 0:2 – 46, пенальти Жеррард, 0:3 – 84 Суарес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл, Видич, Джонс, Эвра, Феллайни (Клеверли, 76), Кэррик, Мата (Рио Фердинанд, 87), Руни, Янузай (Уэлбек, 76), ван Перси.
Ливерпуль – Миньоле, Жонсон, Шкртел, Аггер, Фланаган, Аллен, Жеррард (Лукас, 86), Хендерсон, Старриж (Аспас, 90), Суарес, Стерлинг (Коутиньо, 72).
Огоҳлантиришлар: Фланаган (31), Рафаэл (32), Жеррард (37), Шкртел (54), Видич (71).
Четлатиш: Видич (77).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:25, 16.03.2014.
Ўқилди: 9087 марта.
Фикрлар: 202 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик