"Футбол на куличках" сайти Россия премьер-лигасининг 21-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Жамоанинг чап қанотидан ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов ўрин эгаллади.
"Чап қанот ҳимоячиси — Виталий Денисов («Локомотив»).
Чап қанот ҳимояси «Локомотив» футболчисига тегишли бўлиб қолмоқда. Денисов ўз қанотида катта ҳажмда меҳнат қилмоқда. Боз устига, ярим ҳимоячи Майкон Самедовдан фарқли равишда ўз жойида барқарор ўйин кўрсатмаяпти. Натижада Денисов майдон узунлиги билан ҳаракат қилди ва ўзининг юксак жисмоний тайёргарлигини намойиш қилди. Виталий ҳужумга яхши қўшилди, Н’Дойе томон узатмаларни етказиб турди. Ҳимоячи баланд бўйга эга бўлмаса-да, тўғри позиция танлаш эвазига ўз камчилигини ёпади. Натижада у жарима майдончаси ичида бош билан ҳам тўпларни қайтара олади", дейилади "ФНК"да.
Рамзий терма жамоанинг тўлиқ таркиби қуйидагича бўлди.
Стипе ПЛЕТИКОСА (Ростов, 2*) - Марио ФЕРНАНДЕС (ЦСКА, 2), Виталий ДЬЯКОВ (Ростов, 3), Дмитрий БЕЛОРУКОВ (Амкар, 4), Виталий ДЕНИСОВ (Локомотив, 4) - Расмус ЭЛЬМ (ЦСКА), Георги МИЛАНОВ (ЦСКА), Ивелин ПОПОВ (Кубань, 4) - Эдгар МАНУЧАРЯН (Урал), Марко ДЕВИЧ (Рубин), Кевин КУРАНЬИ (Динамо, 3).
Изоҳ: * - шунча марта рамзий терма жамоадан ўрин олмоқда.