Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Реал» иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+-3 | -

"Реал Мадрид" ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб ўйинида ҳам ўзининг устунлигини намойиш қилди ва "Сантьяго Бернабеу"да ҳам ғалаба нашидасини сурган ҳолда чорак финал йўлланмасини расман ҳал қилди.

Анчелотти "Эл-классико" олдидан бир қанча етакчиларга дам беришга қарор қилди. Бироқ ўйиннинг дебютидаёқ Хесе Родригес жароҳат олиши натижасида майдонга Бэйл туширилди ва Гарет жамоасининг ғалабаси самарали ҳисса қўшди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида айнан уэльслик футболчининг узатмасини Роналду дарвозага йўллаб ҳисобни очди. "Шальке" ҳисобни тенглаштириш учун 10 дақиқа етарли бўлди. Хоогланднинг зарбаси рекошет ҳолатида дарвоза тўрини ишғол қилиш билан якунланди.

Иккинчи бўлимда "Мадрид" босимни оширди ва қатор ҳужумларни юзага келтирди. Дастлаб Роналду майдон марказидан тўпни эгаллаб олди ва бир ўзи гол масаласини ҳал қилди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Роналду голга айлантира олмаган вазиятни (тўп дарвоза тўсинига тегди), Альваро Морато самарали якунлади (бугун ушбу ҳужумчида ҳам жуда кўплаб имкониятлар бўлди). Дарвоқе, ушбу голга ҳам Бэйл ассистентлик қилди.

Шу тариқа, "Реал" икки ўйинда "Шальке" дарвозасига 9та гол урди ва 2та гол ўтказиб юборди. Энди Анчелотти ўз жамоасини "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёрлайверса ҳам бўлади.

ЕЧЛ, Нимчорак финал, жавоб ўйини
Реал Мадрид Испания – Шальке-04 Германия 3:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 21 Роналду, 1:1 – 31 Хоогланд, 2:1 – 74 Роналду, 3:1 – 75 Мората.
"Реал Мадрид": Касильяс, Начо, Рамос (Карвахаль, 70), Варан, Коэнтрау, Иско, Алонсо (Каземиро, 46), Ильярраменди, Хесе (Бэйл, 8), Мората, Роналду.
"Шальке-04": Фэрманн, Хоогланд, Хеведес (Пападопулос, 58), Матип, Колашинац, Айхан (Аннан, 81), Нойштедтер, Обаси, Макс Майер, Дракслер, Хунтелар (Салаи, 46).
Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (58), Пападопулос (79).
Биринчи ўйин: 6:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:37, 19.03.2014.
Ўқилди: 6128 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.