"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес сўнгги интервьюларидан бирида муваффақиятсизликларга қарамай клуб раҳбарлари билан ажойиб муносабатда эканига урғу берди.
"Глейзерлар тақдим этаётган энг катта кафолат - менинг ишлашимга изн бериш. Истеъфо ҳақида гаплашганимиз йзқ, улар клубнинг келажаги ҳақида гапиришди.
Бизнинг узоқ йилларга мўлжалланган катта режаларимиз бор, мана шунинг учун ҳам ёзда 6 йиллик шартнома имзолаганман. "Манчестер Юнайтед" - вақтинчалик муваффақият эмас, узоқ муддатли ривожланишни афзал кўрувчи жамоадир", - деди Мойес.