Россиянинг "Зенит" клуби жавоб ўйинида "Боруссия"ни Дортмундда мағлуб этди. Аммо биринчи учрашувда ўз уйидаги мағлуб туфайли чорак финалга чиқа олмади.
Кутилмаганда "Зенит" ҳисобни очди. Халк тўп билан майдоннинг иккинчи ярмида олдинга интилди ва 30 метрлардан дарвозанинг "тўққизлиги"ни нишонга олди! Биринчи бўлим тугашига 7 дақиқа қолганида эса мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Чап қанотдан етказилган тўпни "Боруссия" сардори Себастьян Кель бош билан дарвозага йўллади. Малафеев тўпни қайтарди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб, барибир тўрга бориб тушди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар тенг ўйин кўрсатишди. Семак бошқарувидаги "Зенит" эса битта имкониятдан фойдаланди ва ғалаба тўпини киритди. Чап қанотдан етказилган тўпни Хосе Рондон бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Иккита ўйин натижасига кўра (5:4) "Боруссия" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
ЕЧЛ, Нимчорак финал, жавоб ўйини
Боруссия Д Германия – Зенит Россия 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Халк, 1:1 – 38 Кель, 1:2 – 73 Рондон.
Боруссия Д – Вайденфеллер, Пишчек, Папастатопулос, Хуммельс, Шмельцер (Дурм, 77), Шахин, Кель, Обамеянг (Хофманн, 90), Мхитарян (Йойич, 69), Гросскройтц, Левандовски.
Зенит – Малафеев, Анюков, Губочан, Ломбертс (Нету, 46), Кришито, Витцель, Файзулин (Смольников, 84), Халк, Шатов, Данни, Кержаков (Рондон, 62).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (18), Ломбертс (23), Кель (55), Йойич (75).
Биринчи ўйин: 4:2