Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Олимпиакос» жамоалари ўртасидаги ўйинда инглизларнинг ғалаба қозонгани ва ҳужумчи ван Персининг учта голга муаллифлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Буни қарангки, «МЮ» тарихида ҳеч бир футболчи чемпионлар лигасининг плеф-офф учрашувида учта голга муаллифлик қила олмаган экан. Бундан ташқари Робин плей-оффда учта гол урган биринчи голландга ҳам айланди.