Лондоннинг "Челси" клуби сардори Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигасидаги чемпинлик учун кураш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Икки-уч йилдан бери "Челси" чемпионлик курашида иштирок этмаётганди. Биз яна бу курашга қайтдик. Бу ҳолат футболчининг ўз кучига бўлган ишончни оширади ва файж туйғусини беради. Энди биз ҳам бир ўйинда ғалаба қозониш иштиёқида ёняпмиз. Биздаги мотивация жуда юқори. Ахир биз энди чемпионлик учун курашяпмиз, тўртинчи ўрин учун эмас.
Олдинда "канонирлар"га қарши қийин ўйин кутиб турибди. "Арсенал" ушбу мавсумда яхши иштирок этяпти. Бу ҳолат мени ҳайрон қолдирмаяпти. Ушбу жамоада ажойиб ижрочилар йиғилган. Бу жамоа кучи тўғри ҳисобга олишимиз керак", - дейди Лэмпард.