Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Челси» - «Арсенал»: ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+1 | -

Бугун Англия Премер лигасининг марказий учрашувида «Челси» ва «Арсенал» жамоалари майдонга чиқишади. Арсен Венгер таъкидлаганидек мазкур баҳс ҳаёт-мамот жангига айланади. Боиси, чемпионлик учун курашаётган ҳар иккала клубга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Биз мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига эътиборингизни қаратиб ўтмоқчимиз.

Англия чемпионатида: 153 ўйин
«Челси»: 46 ғалаба
«Арсенал»: 61 ғалаба
Дуранг: 46 та
Тўплар нисбати: 220-193 «Арсенал» фойдасига

Англия чемпионатида ушбу жамоалар ўзаро 153 марта тўқнаш келишган. «Арсенал» бу ўйинларнинг 61 тасида ғалаба нашидасини сурган бўлса, «Челси»даб у кўрсаткич 46 тани ташкил қилади. Шунингдек томонлар 46 марта муроса кўчасини ҳам танлашган. Тўплар нисбатидаги устунлик «тўпчилар» томонида 220 га 193.

Англия кубогида: 19 ўйин
«Челси»: 5 ғалаба
«Арсенал»: 8 ғалаба
Дуранг: 6 та
Тўплар нисбати: 30-22 «Арсенал» фойдасига

Англия кубогидаги устунлик ҳам Венгер шогирдлари тарафида. «Арсенал» кубок доирасидаги 8 та учрашувда «Челси»ни мағлубиятга учратиб мусобақадан чиқариб юборган. «Аристократлар» ҳисобида эса кубокда 5 та ғалаба мавжуд. 6 та ўйин дуранг билан ниҳоясига йетган. Тўплар нисбати 30-22 «Арсенал» фойдасига.

Англия лига кубогида: 6 ўйин
«Челси»: 4 ғалаба
«Арсенал»: 2 ғалаба
Тўплар нисбати: 14-6 «Челси» фойдасига

Англияда нуфузи бўйича 3-ўринда турадиган Лига кубоги баҳсларида устунлик «Челси» жамоасида. Томонлар мазкур кубок доирасида ўзаро 6 марта рўбаро келишган. Шуларнинг 4 таси «Аристократлар»нинг, 2 таси эса «Тўпчилар»нинг ғалабалари билан якун топган. Тўплар нисбатида эса катта устунлик билан Моурино шогирдлари олдинда боришмоқда 14 га 6.

Англия суперкубогида: 1 ўйин
«Челси»: 1 ғалаба
«Арсенал»: 0 ғалаба
Тўплар нисбати: 2-1 «Челси» фойдасига

Ушбу жамолар Англия суперкубогида фақатгина 1 бор 2005-йилда тўқнаш келишган. Ана шу ўйин Жозе Моурино шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.

Чемпионлар лигасида:
«Челси»: 1 ғалаба
«Арсенал»: 0 ғалаба
Дуранг: 1 та
Тўплар нисбати: 3-2 «Челси» фойдасига

2004-йили Чемпионлар лигасининг ¼ финалида ушбу жамоалар еврокубоклардаги илк ва сўнгги тўқнашувларига дуч келишади. Дастлабки учрашувда «Стемфорд Бридж»да 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилади. Жавоб баҳсида Венгер шогирдларини 0:0 ҳисобидаги дуранг ҳам қониқтирар эди. Бироқ, «Челси» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўлланмани қўлга киритган эди.

Умумий: 181 ўйин
«Челси»: 57 ғалаба
«Арсенал»: 71 ғалаба
Дуранг: 53 та
Тўплар нисбати: 259-234 «Арсенал» фойдасига

Умумий устунлик барибир «Арсенал» томонида. Боиси, «Челси» фақатгина сўнгги 10 йилликда топ клуб даражасига кўтарилди холос. Ундан олдин «Арсенал» Англияда энг йетакчи жамоалардан бири эди. Томонлар умумий ҳисобда 181 марта ўзаро рақиб сифатида майдонга чиқишган. «Тўпчилар»да 71 та, «Аристократлар»да эса 57 та ғалаба мавжуд. Дуранглар сони 53 ни ташкил қилмоқда.

«Стемфорд Бридж»даги охирги 5 та учрашув: 2:1, 3:5, 2:0, 2:0, 1:2
«Челси» майдонида қайд этилган охирги 5 та учрашувга назар соладиган бўлсак, мезбонлар 3 марта, меҳмонлар 2 бора зафар қучишган. 2012-йили бўлиб ўтган учрашув кўпчиликни эсидан чиқиб улгурмаган бўлса керак ҳали. Ўшанда биринчи таймдан сўнг 2:1 ҳисобида олдинда бораётган «Челси», иккинчи таймда Ван Персининг хет-тригидан сўнг 3:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

«Емиратес»даги охирги 5 та учрашув: 0:0, 1:2, 0:0, 3:1, 0:3
«Арсенал» Премер лига доирасида ўз майдонида «Челси»ни сўнгги 3 та учрашувда мағлуб эта олмаган. «Емиратес»даги охирги 5 та учрашувда 2 бора 0:0 ҳисоби қайд этилган. 2013 ва 2010 йилги мавсумларда «Аристократлар» ғалаба қозонишган. Боз устига 2010-йили йирик ғалабани тантана қилишган. «Арсенал» эса охирги марта 2011 йили ўз уйида «Челси»ни мағлубиятга учратган.

Қайд этилган ҳисоблар:
2:1 – 31 марта
1:1 – 24 марта
1:0 – 18 марта
0:0 – 15 марта
2:0 – 15 марта
3:1 – 15 марта
3:0 – 8 марта
3:2 – 7 марта
4:1 – 6 марта
2:2 – 5 марта
4:2 – 2 марта
5:2 – 2 марта
3:3 – 1 марта
5:1 – 1 марта
5:3 – 1 марта
5:4 – 1 марта

Ушбу жамоалар тўқнашувида 16 хил ҳисоб қайд этилган. Улар орасида энг кўп учрагани 2:1 ҳисобидир. Шунингдек 1:1 ва 1:0 ҳисоблари ҳам энг кўп қайд этилган. Шунингдек 3:3, 5;1, 5:3 ва 5:4 ҳисоблари ҳам рўй берган.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 13:04, 22.03.2014.
Ўқилди: 4372 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.