"Манчестер Юнайтед" афсонаси Сер Алекс Фергюсон "Арсенал" устози Арсен Венгернинг Лондон клуби бошқарувида мингинчи ўйинини ўтказаётгани билан табриклади.
"Арсенни бундай йирик ва муҳим натижа билан табриклайман. Узоқ йиллар давомида биз ўзаро ўйинлар орқали футболдан завқ олдик. Айтиш мумкинки, маълум вақт биз футбол ҳаётида бирга яшагандик. Бир-биримизнинг кучимизни ҳурмат қилдик. Менга доим Арсен жамоасининг ўйинини кузатиш ёқади: унинг жамоаси ҳозир ҳам тўғри йўлда.
Венгерга қарши ўйинлар ҳар доим қўшимча қийинчиликлар туғдирарди. Ўша йиллари жуда кўп вақтимни уни мағлуб этиш чораларини ўйлаш билан ўтказганман.
Арсеннинг ушбу натижаси у жамоага қанчалик барқарорлик бағишлаб турганини яна бир бор кўрсатмоқда", - деди Фергюсон.