Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Манчестер Сити» - «Фулхэм» - 5:0. Яя Туредан «хет-трик»

Баҳо:
+ | -

Англияда чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган "Манчестер Сити" мусобақа жадвалининг энг қуйи поғонасида бораётган "Фулхэм"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жамоалар савиясидаги орасидаги фарқ яққол сезилиб қолди.

Феликс Магат шогирдларининг кучи "Сити"га етмади, ҳаттоки ўйиндаги голларнинг дастлабки иккитаси пенальтидан киритилган бўлса-да. Марказий ҳимоячи Аморебьета ўз жарима майдончаси ичида манчестерлик ҳужумчилар — Негредо ва Сильвани тўхтатишда қўполликлар ишлатди. Ҳар иккала пенальтини Яя Туре ўз вазифасини аъло даражада бажарди. Боз устига, Аморебьета иккинчи пенальтидан белгиланган пайтда майдондан четлатилди.

Шундан кейин "шаҳарликлар" яна 3та гол уришди. Дастлаб, Яя Туре 25 метрлардан жуда чиройли зарба билан ўзининг "хет-триги"ни нишонлади. Ушбу голлар орқали Туре клубнинг ушбу мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланди.

Траектория анча чиройли чиққанини таъкидлаш лозим. Шундан сўнг Фернандиьно ва Демичелис ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб, ҳисоб 5:0га етказишди.

АПЛ, 31-тур
"Манчестер Сити" – "Фулхэм" 5:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 26, пенальти Яя Туре, 2:0 – 54, пенальти Яя Туре, 3:0 – 65 Яя Туре, 4:0 – 84 Фернандиньо, 5:0 – 88 Демичелис.
"Манчестер Сити" – Жо Харт, Сабалета, Демичелис, Лескотт, Коларов, Яя Туре (Родуэлл, 77), Сильва (Навас, 68), Насри (Йоветич, 82), Фернандиньо, Милнер, Негредо.
"Фулхэм" – Стокдэйл, Хейтинга, Аморебьета, Хангеланд, Ритер, Качаниклич (Робертс, 56), Квист, Ричардсон (Холтби, 55), Сидуэлл, Риисе, Вудро (Касами, 84).
Огоҳлантиришлар: Аморебьета (26), Сидуэлл (64), Робертс (65).
Четлатиш: Аморебьета (53).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:51, 22.03.2014.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.