Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мануэль Пеллегрини: «Яя ҳимояда ёмон ўйнамоқдами? У бизга ҳужумда керак»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Фулхэм"га қарши бўлиб ўтган ўйин (5:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ажойиб ўйин ўтказдик, гол ўтказиб юбормадик. Бу жуда муҳим. Мавсумнинг сўнгги қисмида барқарор жамоага эга бўляпмиз. Биз нафақат кўп гол уряпмиз, балки ҳимояда ҳам яхши ўйнаяпмиз. Кейинги баҳс "Юнайтед"га қарши бўлиб ўтишини инобатга олган ҳолда, ўйин сўнггида айрим ўзгаришларни амалга оширдим. Дерби — буюк ва ўзига хос ўйин. Ушбу ўйинга тайёргарликни якшанбадан бошлаймиз. "Фулхэм" профессионал равишда ҳаракат қилди, яхши ҳимояланди. Агар меҳмонлар жавоб голини киритишганида, бизга қийин бўларди. Четлатишга қадар улар яхши ўйин кўрсатишди", дейди Пеллегрини.

Ўйин қаҳрамонига айланган Яя Тйре "шаҳарликлар" сафидаги ўз голлари сонини 51тага етказди. Ушбу мавсумда эса у барча турнирларда 20та гол урди.

"Мавсум бошида матбуот Яяни ҳимояда ёмон ўйнагани учун танқид қилди. Албатта, мен уни орқароқда ўйнашга мажбур қилишим мумкин, аммо Туре ундай футболчи эмас, у бизга кўпроқ ҳужумда керак. Бир мавсумда 20та гол уриш — ярим ҳимоячи учун ажойиб натижа. Биз ҳужумчиларга қарам эмасмиз. Таркибимизда гол ура оладиган футболчилар кўп", - дея қўшимча қилди Пеллегрини.

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс 25 март куни кечаси бўлиб ўтади.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 12:57, 23.03.2014.
Ўқилди: 2553 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.