«Динамо» – «Металлург» ўйинида мезнбонларнинг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Биринчи Рустам Мирсодиқов саволларга жавоб берди.
Мағлубиятдан кейин нима ҳам дейиш мумкин. Бугун ҳаво чиройли ўйин бўлишига халақт берди. «Динамо»га ғалаба зарурроқ эди. Ўйин ҳақида касетани кўриб фикр билдираман.
– «Динамо» ҳар икки қанотдан ҳужумларга зўр берди. Биринчи бўлимдан кейин ҳам шундай бўлди. Нима учун қанотлар ёпилмади.
– Бу хатоларни ўйиндан кейин кўриб чиқамиз.
– Жамоанинг мавсум олдидан аниқ режаси борми?
– Йўқ. Бизинг вазифамиз мухлисларни хурсанд қилиш.
– Нима деб ўйлайсиз, жамоаларимиз мавсум олдидан иссиқ жойларда тайёрланишмоқда. Чемпионат эса салқин ҳавода бошланмоқда. Бу бизнинг ченпионатга зарар эмасми?
– Менимча, четга чиқиб ўйнаш бизнинг фойдамизга. Биз Туркияда машғулот ўтказдик ва жуда яхши ўтди. Четда яхши спарринглар билан ўйнашмиз мумкин. Тошкентда қолсак, ким билан ўйнаймиз? Ҳамма ўзбек жамоалари билан барибир ўйнамиз. Шунинг учун бошқачароқ рақиблар керак.
– Миллий чемпионатда ғолиблик учун қайси жамоани асосий даъвогар деб ҳисоблайсиз?
– Нима учун «Динамо» чемпион бўлмаслиги керак? Бундан ташқари «Олмалиқ» ҳамда «Насаф» жамоалари ҳам бор. Аниқ кимнидир айта олмаймиз.