Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мурод Отажонов: «Фақат натижа учун ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган “Машъал” – “Бунёдкор” (0:2) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Мурод Отажонов иштирок этди.

“Миржалол Қўшоқович бугунги матбуот анжуманида иштирок эта олмагани учун узр сўради. Маълум сабабларга кўра Миржалол Қосимов ташриф буюра олмади. Майдон, об-ҳавони шу ердагилар кўрди. Жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам фақат натижа учун ўйнагани кўриниб қолди. Чиройли ўйин бўлмади ва бундай майдонда ўхшамас эди ҳам. Шахсан бизнинг жамоа фақат натижа учун ўйнади. Ғалабадан хурсандмиз. Жамоамизни чиройли ўйинларини кейинги  баҳсларда кўрсатамиз. Одатда ўйинни чиройи қолиб кетади ва фақат натижа қолади. Ҳозир минг чиройли ўйин кўрсатсак ҳам, биздан натижа нима бўлди деб сўрайди.  Иккинчи бўлимда иккита гол урдик ва танаффусда футболчиларга жарима майдони ичига киргандан сўнг зарба бериш ва тўпни олиб туриш вазифаси қўйилди. Комбинация қилишга ҳарaкат қилдик, лекин ўхшамади. “Машъал” ҳамма жамоа билан шундай ўйин кўрсатса, ижобий натижага бемалол эриша олади. “ – дейди Мурод Отажонов

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 20:32, 23.03.2014.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик