«Нефтчи» – «Пахтакор» ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” устози Муроджон Исмоилов қатнашди.
"Бу ўйин мана шундай шиддатли ўтишини олдиндан тахмин қилгандим. Бугун шогирдларим ўйин бошида бироз ҳаяжонланишди. Шу сабабли имконият “Пахтакор” томонига ўтди. Бундан рақиб футболчилари фойдаланиб қолди. Таркиб танлашда адашганимни тан оламан. Қайсидир футболчини асосий таркибда майдонга тушириб хато қилдим. Бундан ташқари, ўйин бошидаги ҳаяжон бизга қимматга тушди.
Иккинчи таймда эса йигитлар ўзларига келиб ўйин суръатини оширишди. Ўз ўйинимизни топиб олишимиз учун бизга яна озгина вақт керак. Жамоа тезроқ жарликдан чиқиб олиши зарур. Мухлисларга эса сабр тилайман", - дейди Мурод Исмоилов.