Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

«Эл-классико»: Даҳшатнинг ўзгинаси!

Баҳо:
+2 | -

Ухламаганларни, ҳали уйғоқларни табриклаймиз! Ухлаб қолганлар эса, ушбу шарҳни эрта тонгда туриб ўқиётганларга эса айтар гапимиз: алам қилсин, шундай даҳшатли "классико"ни ўтказиб юбордингиз!

Яқин орада бўлиб ўтган "классико"ларда дарвозаларга 7та гол киритилмаганди. Яқин орадаги азалий тўқнашувда жамоаларнинг ҳар бири икки мартадан ҳисобда олдинда бормаганди! Яқин орада битта "эл-классико"да 3та пенальти белгиланмаганди, назаримизда. Якунда эса ғалабани кўпроқ истаган, совуққонликни йўқотмаган "Барселона" 4:3 ҳисобида ғолиб чиқди.

Лионель Месси "хет-трик"ка эришди ва голларининг иккитасини пенальтидан урди. Унинг "эл-классико"лардаги голлари сони 22тага етди ва бу мутлақ рекорддир. Ушбу баҳсда Роналду-Месси тўқнашуви бўлиши кутилганди. Криштиану ҳам майдонни голсиз тарк этмади, ўзи пенальти ишлади, ўзи гол урди. Аммо бугун Лео ундан яхшироқ, самаралироқ ўйнади. Аксинча, "Мадрид" сафида Ди Мария ва Бензема жуфтлиги анча яхши ўйин кўрсатишди. "Сантяьго Бернабеу" эгаларининг дастлабки иккита голи мана шу жуфтлик ҳисобига ёзилди. Карим бу ўйинда "хет-трик", "покер" муаллифига ҳам айланиши мумкин эди, агарда бироз аниқроқ ҳаракат қилганида.

"Реал" рақибдан асло қолишмади. Анчелотти ишлаб чиққан тактика асосида ҳаракат қилишди. Улар тезкор гол ўтказиб юборишганига қарамай, 20-дақиқа келиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлим бошида иккинчи марта олдинга чиқиб олишди. Аммо, лекин, бироқ...

Тенгма-тенг кетаётган ўйиннинг бурилиш нуқтаси сифатида Мессининг чиройли паси, Неймарнинг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши ва Серхио Рамоснинг қизил карточка олиши бўлди! Бу воқеа учрашувнинг 64-дақиқасида содир бўлди.

Ҳисобни тенглаштириб, майдонда бири киши кўп бўлиб қолган "Барса" руҳий устунликка эга бўлиб олди ва ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Иньеста жарима майдончаси ичида Варан ва Карвахаль орасидан ўтиб кетаётганида, ярим ҳимоячини мудофаа чизиғи вакиллари ўрталарида сиқиб йиқитишди. Ундиано Мальенко ўйинда учинчи марта пенальти белгилади. Месси эса таваккал қилиб ўтирмади ва кучли зарба билан Лопес дарвозасини ишғол қилди.

Буёғига "Мадрид"да куч ҳам, иштиёқ ҳам, вақт ҳам қолмаганди....

Энди, "Атлетико" — 70, "Реал" — 70, "Барселона" — 69 ҳолатида Испания чемпионати давом этади. Кузатишда давом этамиз.

Испания чемпионати, 31-тур
Реал Мадрид – Барселона 3:4 (2:2)
Голлар: 0:1 – 7 Иньеста, 1:1 – 20 Бензема, 2:1 – 24 Бензема, 2:2 – 42 Месси, 3:2 – 55, пенальти Роналду, 3:3 – 65, пенальти Месси, 3:4 – 84, пенальти Месси.
"Реал Мадрид": Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо, Модрич (Мората, 90), Ди Мария (Иско, 85), Бэйл, Бензема (Варан, 66), Роналду.
"Барселона": Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Иньеста, Фабрегас (Санчес, 78), Месси, Неймар (Педро, 69).
Огоҳлантиришлар: Ди Мария (35), Пепе (43), Фабрегас (43), Бускетс (66), Алонсо (85), Роналду (86), Модрич (88).
Четлатиш: Рамос (63).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:55, 24.03.2014.
Ўқилди: 15447 марта.
Фикрлар: 162 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.