Испания суд қўмитаси мамлакат футбол федерациясидан "Реал" аъзолари Криштиану Роналду ва Серхио Рамосдан ҳакам Альберто Ундиано Мальенко шаънига айтилган гапларга эътибор қаратишни сўради. Натижада чоршанба куни тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, иккала ўйинчи ҳам 64-дақиқада Неймарга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Рамоснинг четлатилгани ва пенальти белгилагани юзасидан салбий фикр билдиришганди.
Манбанинг эслатишича, 2012 йили Херар Пике "Спортинг" билан ўйиндан сўнг хакамни "келишиб олганлик"да айблагани учун жазоланганди. 2013 йил эса Анхел Ди Мария "Ҳакамнинг баъзи хатоларини, умуман, хато деб ҳам бўлмайди" қабилидаги интервьюси учун 1500 евро жаримага тортилган.