Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

LG Ultrawide 25UM65 IPS монитори – борлиқни янгиловчи ҳақиқий кенг ўлчам

Баҳо:
+ | -

Ҳеч бир замонавий компьютер мониторсиз ўзини намоён эта олмайди. Кўпинча эса компьютерларни харид қилаётганда унинг дисплейларини тўғри танлашга алоҳида эътибор қаратилмайди. Бироқ, айнан мана шу мониторлар нафақат компьютернинг ташқи кўринишини аниқловчи восита, балки у сизнинг имиджингизни ҳам белгилаб берувчи манба ҳисобланади. Боз устига, унинг техник имкониятлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун тасвирларни сифат ва дизайн жиҳатидан ўзига хос такрорланмас услубда намоён этувчи, катта экранга эга мониторларни танлаш - сиз қабул қилган тўғри қарордир.

Бозорларда пайдо бўлганига ҳали кўп бўлмаган кенг форматга эга LG 25UM65 IPS сериясига мансуб 21:9 ўлчамдаги Ultrawide 25 дюймли мониторлари бунга яққол мисол бўла олади. Айтиш мумкинки, корейс компаниясининг мазкур дисплейи ижодий соҳа инсонлари учун ёқиб қолди.



Албатта, бундай кенг форматдаги мониторлар нафақат ижодий соҳа ходимларига балки ҳар бир инсонга ҳар қандай ҳолатда ёқиб қолади. 21:9 ўлчамининг барча жозибаси шу билан хулосаланадики, сиз нигоҳингиз билан уни иккига бўлишингиз ва бемалол ишлашингиз мумкин. Ишингизга халал бермайдиган тартибда қўшимча иловалар ойнасини ҳам мониторда ўзингизга қулай бўлган тартибда жойлаштириш имконияти мавжуд.

Одатий ўлчамдаги мониторлар ўзида шундай дабдабалилик ва ортиқча имкониятларни мужассам эта олмайди, шунинг учун ўз иш ҳажмининг катталиги сабабли аксарият тажрибали мутахассислар ўзларига иккита монитор сотиб олишга мажбур бўладилар.



LG компаниясининг янги монитори билан функцияларни жуда енгил амалга ошириш мумкин. Ўзингиз баҳо беринг, дастурчилар ушбу мониторда бир вақтнинг ўзида браузерлар ва кодлар билан янги рамкаларни очишлари жуда қулай. Мусиқачилар ва видеоинженерларга ҳам ўз лойиҳаларининг вақтинчалик шкаласини мўлжалга олишлари анча енгил бўлади, журналистлар ва таржимонлар учун эса иккита матнли ойна очиб ушбу формат билан ишлашлари бирмунча қулай. Бунинг устига янги IPS-матрица рақамли суратларга ишлов беришда ҳақиқий рангларни хатосиз етказиб беришдек асосий хусусиятга эгалиги учун сураткашларга ёқиб қолиши турган гап.

IPS матрицали мониторларнинг одатдаги TN-дисплейлардан фарқи шундаки, улар амалда рангларни бузиб кўрсатмайди ва доимий ранглар ҳароратини таъминлагани туфайли ҳар қандай бурчак остида ҳам табиий тасвирга тўла мос келади. Бундан ташқари, улар sRGB ранглар майдонидаги аниқ бир ўлчамга келтириш қурилмаси томонидан экранда акс этаётган рангларнинг аниқ параметрларини бирмунча мураккаброқ тарзда тартибга келтирувчи функцияларини ҳам 99% бемалол ўқий олади.



TN-мониторлар билан таққослаганда ушбу моделнинг бироз камроқ энергия сарфлашини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Фаол ҳолатда дисплей бор-йўғи 31W, турғун ҳолатда эса 0,5W электр энергиясини сарфлайди. Бу жиҳатдан олиб қаралганда LG Flatron W2242S-PF моделлари иш ҳолатида 40W ва кутиш ҳолатида 1W электр энергиясини сарфлайди.

Агар дисплейнинг имкониятлари ҳақида кенгроқ тўхталадиган бўлсак, LG Flicker-Safe каби ажойиб технологияни ҳам айтиб ўтиш мумкин. Ушбу функция амалиётда экраннинг милтиллаб ёниб туриш даражасини тўлиқ камайтиради ва ёритишни жуда яхши тартибга солишга ёрдам беради. Бу эса фойдаланувчининг кўзлари тезда чарчаб қолишининг олдини олади. Бундан ташқари мониторда Reader Mode ноёб ўқув режими ҳам мавжуд бўлиб, у матн билан кўп ишлайдиган инсонлар учун махсус яратилган.

Экранда уни фаоллантиришингиз хали хам энг қулай шароитларга эга бўлган қоғозли варақларга ўхшаш саҳифалар пайдо бўлади. Улар албатта катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан ишлаш мобайнида фойдаланувчининг кўзларини чарчаб қолишдан муносиб ҳимоя қилади.

LG 25UM65 IPS мониторининг асосий хусусиятларидан бири бўлмиш ўйинларни ўйнаётганда ёки фильмларни кўраётган пайтда стереотовушларни аъло даражада баланслаштирувчи 7 ватт бўйича созланган алоҳида аудиоуланиш қурилмаси мавжуд динамикларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Бундан ташқари, мониторда 4-Screen Split дастурий таъминотчиси созланган бўлиб, сичқончани биргина босиш туфайли экранни тўртта жуда қулай жойлашган ойналарга бўлиш мумкин. Шунингдек, микро-HDMI кабели ёрдамида мониторга смартфонлар ва турли мултимедиа қурилмаларини ҳам улаш мумкин.

Универсал монитор LG 25UM65 IPS барчанинг қалбидан бирдек жой олади. Ақлга сиғмайдиган даражадаги ёрқин тасвирлар 21:9 ўлчамдаги кенг кинематографик томонлар билан биргаликда ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Бундан ташқари у ҳар қандай интерьерга ажойиб тарзда киритилади, мультимедиа ва графикада ишлаш учун кенг функцияларда энергия сарфининг жуда пастлиги боис уйингизда ва иш жойингизда унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Тан олинг, айнан мана шунинг учун профессионаллар LG мониторларини танлашади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:17, 25.03.2014.
Ўқилди: 5409 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик