Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

«Эл-класико»дан кейин юзага келган қизиқарли фактлар

Баҳо:
+2 | -

Бизга еттита голни тақдим этган навбатдаги "Эл-класико"дан кейин янги статистик маълумотлар юзага чиқди. Масалан, "Барселона" кетма-кет 12та ўйиндан бери "Сантьяго Бернабеу"ни голсиз тарк этмаяпти, Роналду "Реал" тарихида энг яхши пенальтичига айланди, Месси 8 йилдан бери "Мадрид" дарвозасини ишғол қилиб келмоқда ва бир нечта рекордларни ўрнатди.

 — Ла-лиганинг 21-туридан кейин Роналду (22та гол) Мессини (8) 14та голга ортда қолдираётган эди. 8та тур ўтиб, Роналду (26) ва Месси (21) голлари орасидаги фарқ 5тани ташкил этмоқда;

 — Иньеста гол урган (50) ўйинларда "Барселона" ютқазмаган экан. 46 ғалаба, 4 дуранг;

 — Месси 6 мавсум кетма-кет 20дан зиёд гол урган Ла-Лиганинг иккинчи футболчиси бўпти. Аввалгиси Пушкаш бўлган экан (1959-64);

 — Ла-Лиганинг 82 йиллик тарихида фақат бир марта "Реал" (1975-76 йй) икки Классикониям ютқазиб чемпион бўлган;

 — Дани Альвеш (6 марта "Барса", 2 марта "Севилья" таркибида) ва Хави "Сантьяго Бернабеу"да 8 мартадан "Реал" устидан ғалаба қозонишган.

 — Даниш Алвеш "Реал" устидан роса 20 марта ғалаба қозонган. 12 марта "Барса" таркибида, 8 марта "Севилья" таркибида.

 — "Реал" Эл-Класиконинг Криштиану Роналду гол урган ўйинларида: 4 та ғалаба, 3 та дуранг, 4 та мағлубият қайд этган. "Барселона" Эл-Класиконинг Месси гол урган ўйинларида: 7 та ғалаба, 4 та дуранг, 2 та мағлубият натижа кўрсатган;

 — Барселона "Сентьяго Бернабеу"ни кетма-кет 12 ўйиндирки голсиз тарк этмаяпти;

 — "Реал" илк марта Роналду гол урган ўйинда мағлубият аламини тортиб кўрди. Бунгача 94 та ғалаба ва 7 дуранг қайд этилган;

 — Месси "Барселона"нинг Испания чемпионатларидаги сафарда урилган юбилей — 2000-голи муаллифига айланди. Энди 1320та сафар ўйинида каталонияликлар ҳисобида 2002та гол бор.

 — Месси "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" дарвозасини ишғол этган тўпурарлар баҳсида ҳам етакчи бўлиб олди - 8 гол; У Гаиска Мендьета ва Чаби Прието (6)ни ортда қолдирди;

 — Испания чемпионатида ҳалигача 2-3-ўринлардаги рақибларини юта олмаган жамоа чемпион бўлолмаган;

— "Барселона" ва "Севилья" ушбу мавсумда энг кўп пенальти тепган клублардир - 9 тадан;

— Саккиз йилдирки, 2007 йилдан буён Месси "Реал" дарвозасини тўхтовсиз нишонга олиб келмоқда;

 — Серхио Рамос "Реал" таркибида 19-марта майдондан четлатилди. 3 марта унга "Барселона"га қарши ўйинда қизил кўрсатилган;

 — Месси "Барселона"нинг "Сентьяго Бернабеу"да хет-трик расмийлаштирган илк футболчиси бўлди;

 — "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" дарвозасига гол урган барча футболчилар: Баденес — 1958, Абель — 1981, Урбан — 1990, Пандиани — 2007, Кануте — 2007, Чаби Прието — 2013, Месси — 2014;

— Бу ўйиндан сўнг Месси (236) Примеро тарихидаги энг кўп гол урган футболчи Тельмо Сарра (251) дан 15 гол узоқликда турибди;

— Роналду "Реал" тарихида фойдаланилган пенальтилар сони бўйича Уго Санчес (35) дан ўзиб, биринчи ўринга чиқиб олди - 36;

— Месси (21) "Реал" - "Барса" тўқнашуви тарихида афсонавий Альфредо ди Стефано (18)ни ортда қолдирган ҳолда энг кўп гол урган футболчига айланди;

— Роналду Примеро ўйинларида 50та голни жарима зарбалари орқали урган — 36та пенальти ва 14та жарима тўпи;

— Ла-лига тарихида Месси "Барселона" футболчилари орасида "Реал" дарвозасини энг кўп ишғол қилган футболчига айланди — 14та гол. У Сесар Родригес (12)ни ортда қолдирди;

— Примеро доирасида "Барселона"нинг сафар ўйинлари бўйича тўпурарлари: Месси — 106 (чемпионат рекорди), Сесар Родригес (66), Это`О (47);

— Месси ўзи иштирок этган Эл-классиколарда жамоаси томонидан урилган 54та голдан 32тасида бевосита иштирок этган: 21 гол + 11 узатма;

— Энди Месси ҳисобида "Реал" дарвозасига урилган 21та гол бор, шундан 4таси пенальтидан киритилган. Роналду эса "Барселона" дарвозасига 13та гол урган, шундан 3таси пенальтидан;

— Месси Класикода 2та пенальтини амалга оширганидан кейин Примеро доирасида унинг ҳисобидаги 11 метрли жарима  тўпидан урилган голлар сони 29тага етди. Бу унинг Ла-лигадаги голларининг 12,3 фоизини ташкил қилади (жами 236та гол). Роналдуда эса бу кўрсаткич — 36 пенальти, 173та гол (20,8%);

— "Барселона" "Реал"нинг ўтган йил октябрь ойида бошланган 31та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди;

— Месси ушбу мавсумда хет-триклар сони бўйича етакчи бўлиб олди ("Валенсия" — 3:2, "Осасуна" — 7:0, "Реал" — 4:3);

— "Атлетико" ушбу мавсумда иккинчи марта Примеро пешқадамига айланди. "Реал"нинг пешқадамлиги 4та турга чўзилди. "Барселона" эса 23та тур давомида карвонбошилик қилди;

— Месси 2014 йилда урилган голлар сони бўйича дунёнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирча 20та гол бор.

— Эл-Класико статистикаси: "Реал" - 90, дуранг - 48, "Барселона" - 89.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 02:00, 26.03.2014.
Ўқилди: 10994 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.