Манчестер дербисида ҳозирги кунда кучлироқ бўлган бўлган "Сити" "Олд Траффорд"дан йирик ғалаба билан қайтадиган бўлди.
Кўпчилик, "шаҳарликлар"нинг ғалабасини кутган бўлиши мумкин, аммо Мойес шогирдларидан "МЮ" мухлислари жиддий қаршилик кутгани ҳам рост. Аммо ўйиннинг 40-сониясидаёқ киритилган гол "манкунианликлар"ни амалда иложсиз аҳволга солиб қўйди. Ҳозирги "МЮ" ҳисобда ортда бораётиб, "Сити" дарвозасига гол ура оладиган ҳолатда эмаслиги бутун ўйин давомида кўзга ташланди. Улар деярли Жо Ҳарт дарвозасига хавф туғдира олишмади.
Пеллегрини шогирдлари эса ўзлари яратган деярли барча имкониятлардан фойдаланишди. Жеко "дубл"га эришган бўлса, ўтган ўйинда "хет-трик"ка эришган Яя Туре бу учрашувни ҳам голсиз тарк этмади.
Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" чемпионлик учун яна бир жиддий қадам ташлади. "Юнайтед" эса деярли Чемпионлар лигаси йўлланмасини берадиган ўринлардан маҳрум бўлди.
"Арсенал" эса бугун "Суонси"ни қабул қилди. "Канонирлар" аввалига ҳисобда ортда бораётиб, ўйин тугашига 15-16 дақиқа қолганида 2та гол уриб, олдинга чиқиб олди. Аммо сўнгги дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди. Ушбу дуранг Венгер шогирдларининг чемпионлик учун имкониятларини анча пасайтириб юборди.
Англия чемпионати, кўчирилган ўйинлар
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:3 (0:1)
Голлар: 0:1 – 1 Жеко, 0:2 – 56 Жеко, 0:3 – 90 Яя Туре.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Джонс, Эвра, Феллайни (Валенсия, 66), Кэррик, Клеверли (Кагава, 46), Мата, Уэлбек (Х. Эрнандес, 76), Руни.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Яя Туре, Фернандиньо, Насри (Милнер, 74), Сильва, Навас (Хави Гарсия, 68), Жеко (Негредо, 79).
Огоҳлантиришлар: Компани (13), Уэлбек (17), Феллайни (30), Фернандиньо (45).
Арсенал – Суонси 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 11 Бони, 1:1 – 73 Подольски, 2:1 – 74 Жиру, 2:2 – 90, автогол Фламини.
Арсенал – Шченсни, Санья, Мертесакер, Вермален, Гиббс, Фламини, Артета, Росицки (Чельстрем, 79), Касорла, Окслейд-Чемберлен (Подольски, 57), Жиру (Саного, 88).
Суонси – Ворм, Ранхель, Уильямс, Чико, Н. Тэйлор (Дэвис, 73), Шелви (П. Эрнандес, 79), де Гузман, Бриттон, Мичу (Дайер, 63), Раутледж, Бони.
Огоҳлантириш: Бони (34).
Ньюкасл – Эвертон 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 22 Баркли, 0:2 – 52 Лукаку, 0:3 – 88 Осман.
Ньюкасл – Крул, Янга-Мбива (Марво, 75), Уильямсон, Колоччини, Дамметт, Анита, Тиоте, Сиссоко, Гуффран (Ш. Амеоби, 90), Л. де Йонг (Бен Арфа, 58), Сиссе.
Эвертон – Ховард, Коулмэн, Дистен, Стоунз, Бейнс, Бэрри, Дж. Маккарти, Деулофеу, Баркли (Нейсмит, 82), Осман, Лукаку.
Огоҳлантириш: Бэрри (64).