Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Александр Хомяков: «Андижонга ғалаба учун келгандик»

Баҳо:
+ | -

"Андижон" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.

«Биз учун оғир учрашув бўлишини билардик. Чунки “Андижон” жамоаси бунгача очкосиз эди. Ўз навбатида биз ҳам ҳали ғалабани қўлга киритмагандик. Шу сабабли ўйин осон кечмасди ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан мухлислар босими остида мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда тўп суришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинлари учун шогирдларимдан миннатдорман. Улар бугун яхлит жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ғалаба учун кураш олиб боришди. Андижонга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келгандик ва якунда бунга эриша олдик. Бундан албатта хурсандман. Андижонда ғалаба қозонишимизни тасодиф деб ҳисобламайман. Яна бир бор қайтараман, бу ерга ғалабани ўйлаб келгандик. Олдимизда бундан бошқа йўл ҳам йўқ эди», - дейди Александр Хомяков.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:37, 30.03.2014.
Ўқилди: 2370 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик