Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида бугун яна бир марказий ўйин бўлиб ўтади. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилади.
Табиийки, "Энфильд" стадиони соҳиблари чемпионат етакчилари — "Челси", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" очко йўқотишганидан фойдаланиб, жадвалнинг 1-поғонасига кўтарилиб олишга ҳаракат қилишади.
Ўз навбатида, лондонликлар "Ливерпуль" майдонидан ғалаба билан қайтишса, ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринлар учун курашиш имкониятини бироз яхшилашади. Акс ҳолда, чемпионат тугашига 6та тур қолганида, "Тоттенхэм" ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум бўлади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Анъанамизни давом эттирган ҳолда, мазкур ўйиндан матнли трансляцияни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Англия Премьер-лигаси, 32-тур.
20:00. "ЛИВЕРПУЛЬ" - "ТОТТЕНХЭМ"