Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти миллий чемпионатнинг 31-турида "Райо Вальекано" билан ўйин вақтида жамоанинг айрим мухлислари ҳаракатларидан норози бўлган. Итальян мутахассисининг фикрича, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда мухлисларнинг ҳуштакбозлигига жамоанинг ўзи айбдор.
"Жамоа икки мағлубиятдан сўнг яхши ўйин кўрсатди. Бу кейинги ўйинлардаги ғалабалар учун ҳам замин яратади. Шу руҳда давом этишимиз керак, зеро ҳозир чемпионатнинг ўта муҳим даври.
Мухлисларнинг ҳуштакларига келсак, бунга ўзимиз сабабчимиз. Лекин айнан улар жамоани ҳаммадан кўра кўпроқ қўллаб-қувватлашлари керак. Нимага булар Роналдуга қаратиляпти, тушуна олмаяпман", - деди Анчелотти.