Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ла лига 32-тур олдидан: Роналду 11та ўйиндан бери гол урмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун Испания чемпионатида 32-тур ўйинлари давом эттирилади (кеча битта ўйин бўлиб ўтди). Жадвални бошқариб бораётган 3та жамоа ўз ўйинларини бугун ўтказишади. "Атлетико" ва "Реал" жиддий синовдан ўтишади. Диего Симеоне шогирдлари "Вильярреал" меҳмони бўлишча, Анчелотти жамоаси "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади. "Барселона" эса "Бетис"ни қабул қилади.

"Реал Мадрид" ва "Барселона" иштирокидаги бугунги ўйинларге превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

«РЕАЛ СОСЬЕДАД» – «РЕАЛ»
– «Реал» Ла лига доирасида «Сосьедад»га кетма-кет 13та ўйиндан бери ютқазмаяпти.

– Ўтган йили Сан-Себастьянда бўлиб ўтган ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилганди. Ушбу мавсумнинг биринчи даврасида эса "Мадрид" 5:1 натижаси билан устун келган.

– Криштиану Роналду «Реал»нинг сўнгги 10та ўйинидан бери гол уриб келмоқда. Унинг Португалия терма жамоаси сафида Камерунга гол урганини ҳам инобатга олсак, Роналдунинг голли ўйинлар серияси 11тага етди.

– Португалиялик ҳужумчи ушбу мавсумдаги голларининг 6тасини Гарет Бэйлнинг узатмасидан кейин урган. Месут Ўзил 2010/2011-йилга мавсумда Роналдуга 11та голли пас узатганди.

– Бэйл-Роналду дуэлидан кўра Ла Лигада «Атлетико»даги жуфтлик – Диего Коста ва Коке самаралироқ ҳаракат қилишмоқда. Коке шеригини 7та голли узатма билан таъминлаган.

– Умуман олганда, Испания чемпионатининг ушбу мавсумида Бэйл ва Коке энг яхши диспетчер бўлиб туришибди. Уларнинг ҳар бири 12тадан голга ҳаммуаллифлик қилишган.

– «Реал Сосьедад» Примеронинг ушбу мавсумида бирорта ҳам қизил карточка олмаган ягона жамоа ҳисобланади. Ўтган мавсумда ҳам баскларнинг атиги 2 нафар футбьолчиси майдондан четлатилганди.

– Асиер Ильярраменди ва Хаби Алонсо Сан-Себастьянда ўйнаш бўйича катта тажрибага эга. Ильярра «Сосьедад» сафида Ла лиганинг 53 та ўйинида майдонга тушган бўлса (2011-2013, 0 гол), Хаби 114 марта "Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган (2001-2004, 9 гол).

«БАРСЕЛОНА» – «БЕТИС»

– Каталонияликлар сўнгги 7та ўйинда «Бетис»га ютқазишмаяпти. Шунингдек, уйдаги сўнгги 12та ўйинда "Барселона" мағлубият нималигини билишмаяпти.

– Каталонияликлар кетма-кет 18та ўйиндан бери «Бетис» дарвозасини ҳеч бўлмаса бир мартадан ишғол этиб келишмоқда. Шунингдек, «Бетис» сўнгги 8та ўйинда "Барса" дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқмоқда.

– «Барселона» уй учрашувларининг охирги 4тасида рақиблари дарвозасига камида 3та гол урмоқда. Сўнгги 9та ўйинда эса Мартино шогирдлари майдонни камида 2та голсиз тарк этишмаяпти.

– 2014 йилда Лионель Месси Примерода 15 та гол уришга муваффақ бўлди. Криштиану Роналду эса 1 январдан бери Ла лигада 10та гол урган.

– Каталонияликлар ўз майдонидаги сўнгги 48та ўйиндан бери камида 1та гол урмоқда. Ушбу серия бошланишидан аввал, "Барселона" 2011 йил 22 октябрь куни "Севилья" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 14:58, 05.04.2014.
Ўқилди: 4740 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.