Бугун бўлиб ўтган “Машъал” – “Пахтакор” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
“Бугун тўртинчи ўйинимизни ўтказдик. Ҳали мавсумга киришиб кета олмаганимиз кўриниб қолди. Биз бугун аҳволи ёмон майдонда ҳаракат қилдик ва шунинг учун икки рақибга қарши ўйнагандек бўлдик. Бор имкониятимизни ишга солиб ғолиб чиқиш ва жадвалда пешқадам бўлиш учун ўйнадик ва мақсадга етдик. “ , – дейди Бабаян
“Рақибимиз тартибли ўйин кўрсатди ва жамоавий ўйинни ажойиб ташкил этди. Ҳимояни ёриб ўтиш жуда ҳам қийин бўлди. Жамоада юлдуз ёки номлар йўқ лекин жамоавий ўйин бор.”
“Ҳимоячилардан кўнглим тўқ. Бизда айнан шу чизиқ тартибли ўйин кўрсатди десам ҳам бўлади. Айни вақтга келиб биз тўрт турдан сўнг битта гол ўтказдик. Мен ҳужум ёки ҳимоя деб танламайман. Бизда етарлича ҳужумчи ва ҳимоячи бор. Қачонки жамоавий ўйин кўрсатсак ғалабага эришаверамиз.”
“Станислав Андреевнинг аҳволи ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Мияси чайқалибди . Қаттиқ тўқнашувда олинган жароҳат ҳақида Тошкентга борганимиздан сўнг хабар берамиз”
Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 қайдномасидан чиқарилади [18906]
«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда [7508]
«Реал» ўз юлдузларидан бири билан хайрлашади [5370]
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди [4968]
Пас «Реал» ва «Комо» ўртасида танлов қилди [2848]
Расман! «Реал» Хулиан Альварес учун «Атлетико»га 150 миллион евро таклиф қилганини маълум қилди [2697]
«Манчестер Юнайтед» уч нафар футболчиси кетганини расман эълон қилди [2138]
ЖЧ-2026 мураббийлари маошлари рейтинги: Ўзбекистон етакчилар қаторида [2131]
Тухель: «Англия Беллингемсиз ҳам ғалаба қозонишга қодир» [1977]
«Реал» мудофаани кучайтириш учун «идеал» вариант топди [1874]













