Олий лига 4-тури доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.
Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги 15-учрашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг 13тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Бир учрашув эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи 31:5, “Бунёдкор” фойдасига.
“Бунёдкор” ва “Динамо” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари Сервер Жепаров ҳисобланади. Самарқандликлар дарвозасига киритилган голларнинг бештасига айнан Сервер муаллифлик қилган. Олександр Пишур эса тўрт бор динамочилар дарвозабонини хафа қилган.
Ўзаро ўйинлардаги ҳозирча ягона бўлиб турган дуранг Самарқанддаги баҳсда қайд этилган.
Қуйида Самарқандда ўтган ўзаро ўйинларда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.